Ташкент-2022 Структурага қўйиладиган талаблар


Ташқаридан етказиб бериладиган маҳсулот ва хизматлар


Download 192.33 Kb.
bet3/9
Sana18.01.2023
Hajmi192.33 Kb.
#1098950
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
O’zDSt 3410-2019Макуллаш 2222

 5.5. Ташқаридан етказиб бериладиган маҳсулот ва хизматлар

  •  5.5. Ташқаридан етказиб бериладиган маҳсулот ва хизматлар
  •  5.5.1. Лаборатория ташқаридан келтирилган ва лаборатория ишига таъсир қиладиган маҳсулот ва хизматларнинг фақат талабларга жавоб берадиганларидан фойдаланишини кафолатлаши шарт. Бу қоида маҳсулот ва хизматлар:
  • a) ўз лаборатория фаолиятида фойдаланиш учун мўлжалланган;
  • b) лаборатория томонидан ташқи етказиб берувчидан қайси кўринишда олинган бўлса, шу кўринишда буюртмачига тўлиқ ёки қисман етказиб берилган;
  • c) лабораториянинг фаолиятини таъминлаш учун фойдаланилган ҳолатларга тааллуқли.
  • ЭСЛАТМА. Маҳсулот, масалан, ўлчаш эталонлари ва асбоб-ускуналари, ёрдамчи асбоб-ускуналар, сарфлаш материаллари ва стандарт намуналарни ўз ичига олиши мумкин. Хизматлар, масалан, калибрлаш, намуналар олиш, синов ўтказиш, асбоб-ускуналар ва объектларга хизмат кўрсатиш хизматлари, малакани тасдиқлаш бўйича хизматлар, шунингдек баҳолаш ва аудит бўйича хизматларни ўз ичига олиши мумкин.
  •  

5.5.2. Лаборатория:

  • 5.5.2. Лаборатория:
  • a) ташқаридан етказиб бериладиган маҳсулот ва хизматларга лаборатория томонидан қўйиладиган талабларни белгилаш, таҳлил қилиш ва тасдиқлаш;
  • b) ташқи етказиб берувчилар иши натижаларини баҳолаш, танлаб олиш ва мониторинг қилиш ҳамда такрор баҳолаш мезонларини аниқлаш;
  • c) фойдаланиш ва бевосита буюртмачига беришдан олдин ташқаридан етказиб бериладиган маҳсулот ва хизматлар улар учун лаборатория томонидан белгиланган талабларга, лозим бўлганда, мазкур ҳужжатнинг тегишли талабларига жавоб беришини таъминлаш;
  • d) ташқи етказиб берувчилар иши сифатини баҳолаш, мониторинг қилиш ва такрор баҳолашдан натижалари бўйича бирор чора кўриш.
  •  
  • 5.5.3. Лаборатория:
  • a) етказиб бериладиган маҳсулот ва хизматларга;
  • b) яроқлилик мезонларига;
  • c) ходимларнинг компетентлиги, шу жумладан малакасига;
  • d) лаборатория ёки унинг буюртмачини ташқи етказиб берувчининг ҳудудида амалга ошириши режалаштирилаётган иш-ҳаракатларга қўйиладиган ўз талабларини ташқи етказиб берувчиларга бериши керак.

Download 192.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling