Ташкент-2022 Структурага қўйиладиган талаблар


Усулларни танлаш, верификация ва валидация қилиш.7.2.1. Усулларни танлаш ва мувофиқлигии тасдиқлаш


Download 192.33 Kb.
bet5/9
Sana18.01.2023
Hajmi192.33 Kb.
#1098950
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
O’zDSt 3410-2019Макуллаш 2222

6.2. Усулларни танлаш, верификация ва валидация қилиш.7.2.1. Усулларни танлаш ва мувофиқлигии тасдиқлаш :7.2.1.1. Лаборатория барча лаборатория ишларини бажариш учун ва зарурат бўлганда, ўлчашларнинг ноаниқлигини аниқлаш учун тегишли усул ва таомиллардан фойдаланиши шарт.

  • 6.2. Усулларни танлаш, верификация ва валидация қилиш.7.2.1. Усулларни танлаш ва мувофиқлигии тасдиқлаш :7.2.1.1. Лаборатория барча лаборатория ишларини бажариш учун ва зарурат бўлганда, ўлчашларнинг ноаниқлигини аниқлаш учун тегишли усул ва таомиллардан фойдаланиши шарт.
  • ЭСЛАТМА. Мазкур ҳужжатда фойдаланилган “усул” атамаси ISO/IEC 99 Қўлланмасида таъриф берилган “ўлчов усули” атамасининг синоними сифатида ишлатилиши мумкин.
  • 6.2.1.3. Лаборатория усулнинг амалдаги энг охирги таҳриридан фойдаланишини кафолатлаши керак, бу мақсадга мувофиқ бўлмаган ва имкони бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно. Зарурат бўлганда, усулдан фойдаланишда, ундан лозим тарзда фойдаланилишини кафолатлаш учун, қўшимча ахборот тақдим этиши шарт. ЭСЛАТМА. Агар усуллар лабораториянинг техник ходимлари қўллаши мумкин бўлган тарзда ёзилган бўлса, лаборатория фаолиятини қандай амалга ошириш кераклиги тўғрисида етарли ва аниқ ахборотни ўз ичига олган халқаро, ҳудудий ёки миллий стандартлар ёхуд бошқа тан олинган ҳужжатларга қўшимча киритилмаслиги ёки ички таомиллар шаклига киритилмаслиги керак. Усуллардаги опционал қадамларни ҳужжатлаштириш ёки қўшимча деталлаштириш талаб этилиши мумкин.
  • 6.2.1.4. Агар буюртмачи қайси усулдан фойдаланишни кўрсатмаган бўлса, лаборатория тегишли усулни ўзи танлаши ва қайси усулни танлагани ҳақида мижозни хабардор қилиши керак. Халқаро, ҳудудий ёки миллий стандартларда ёхуд эътироф этилган техник ташкилотлар томонидан таклиф этилган, ёхуд тегишли илмий журналларда чоп этилган, ёхуд ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган усуллардан фойдаланиш тавсия этилади. Шунингдек, лабораториянинг ўзи томонидан ишлаб чиқилган ёки модификациялаган усуллардан фойдаланиш мумкин.
  • 6.2.1.5. Усулларни ишга татбиқ қилишдан олдин лаборатория усуллардан лозим тарзда фойдаланишини тасдиқлаши ва лозим тарзда фойдаланишни таъминлаши керак. Тасдиқлаш тўғрисидаги ёзувлар сақлаб қўйилиши керак. Агар усул уни ишлаб чиққан ташкилот томонидан қайта кўриб чиқилган бўлса, такроран ва зарур ҳажмда тасдиқланиши керак.
  • 6.2.1.6. Агар янги усул ишлаб чиқиш талаб этилса, у режалаштирилиши, ишлаб чиқиш эса тегишли ресурслар билан таъминланган малакали ходимларга топширилиши керак. Усулни ишлаб чиқиш жараёнида бажарилаётган ишлар мунтазам таҳлил қилиниши керак. Бу буюртмачининг талаблари хали ҳам бажарилаётганини тасдиқлаш учун зарур. Ишлаб чиқиш режасига киритиладиган ҳар қандай ўзгаришлар маъқулланиши ва тасдиқланиши керак.
  • 6.2.1.7. Ҳар қандай лаборатория ишларини бажаришда усулдан оғишга йўл қўйилади, қачонки оғишлар ҳужжатлаштирилган, техник асосга эга, буюртмачи томонидан тегишли тарзда рухсат этилган ва қабул қилинган бўлса.ЭСЛАТМА. Оғишлар буюртмачи томонидан қабул қилиниши шартномада олдиндан келишилган бўлиши мумкин.

Download 192.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling