Tashkent Medical Academy Volume 3


Download 133,32 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/11
Sana02.06.2024
Hajmi133,32 Kb.
#1835344
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
beruniy-falsafasi-zbekiston-olimlari-tal-inida

Tashkent Medical Academy 
Volume 3 | TMA Conference | 2022
The significance of the scientific, cultural 
heritage of Abu Rayhon Beruni and its role in 
the development of science 
Abu Rayhon Beruniy ilmiy-madaniy 
merosining ahamiyati va uning fan 
taraqqiyotidagi o‘rni 
 
 
 
 
 
423
 
December 16 
https://tma.uz/ Republican Scientific and Practical Conference 
ва истисноларнинг йўқлиги жиҳатдан инсоният тарихида яратилган энг 
мукаммал календарь бўлган 
Хуллас, Абу Райхон Берунийнинг ―Осори ал боқия‖ асарида халқларнинг 
тақдирига оид хилма хил муаммолар фалсафий таҳлил этилган. Бу ҳақда 
О.Файзуллаев батафсил тўхталиб, буюк ватандошимиз Берунийнинг бу асари 
фан тарихида улкан ҳодиса эканлигини фахр билан таъкидлайди. 
Беруний фалсафасини ўрганишда таниқли ўзбек олими ибнсиношунос 
М.Н.Болтаевнинг (1928-2009) ҳам ўз ўрни бор. М.Болтаев Берунийнинг Ибн 
Сино билан ѐзишмаларини, яъни эпистоляр меросини яхши ўрганган 
олимлардан бири бўлган. Унинг бир қатор китобларида Беруний фалсафаси 
ҳақида тўхталиб ўтган. Жумладан, 2006 йили Бухорода нашр қилинган 
―Шарқнинг буюк мутафаккирлари‖
22
асарида ҳам Беруний фалсафаси ҳақида 
алоҳида тўхталиб ўтган. 
Берунийнинг табиий-илмий фалсафасини янада чуқурроқ тадқиқ қилган 
ўзбек олими - физика-математика фанлари номзоди, тарих фанлари доктори, 
фаншунос Ашраф Аҳмедовдир. Бу инсон Абу Райҳон Берунийнинг танланган 
асарларининг икки китобдан ташкил топган 5-томини, бу асар ―Масъуд 
қонуни‖
23
деб аталади, 6-томи ―Ат Тафҳим‖ асарини
24
(рус тилида) ва 7-томи 
―Математик ва астрономик рисолалари‖
25
(рус тилида) нашр қилишда фаол 
қатнашган. Шунингдек Ашраф Аҳмедов 2015 йили Берунийнинг ―Осори ал 
боқия‖
26
асарини рус тилида ―Фан‖ нашриѐтида қайта нашрдан чиқарди. Бу 
китобда илгариги нашрда математик формулаларда йўл қўйилган айрим 
нуқсонлар тузатилиб нашр қилинган. А.Аҳмедов мазкур китобнинг ўзбек 
тилидаги нашрини 2021 йили амалга оширди. Шу китобнинг ўзбек тилидаги 
нашри 2021 йили ниҳоясига етди. 
Берунийшунослик соҳасига ўзбек олимларидан академик Азизхон 
Қаюмов ҳам салмоқли ҳисса қўшган. Маълумки Берунийнинг ―Минералогия‖
22
Болтаев М.Н.Шарқнинг буюк мутафаккирлари. Бухоро: ―Бухоро‖ наш-ти, 2006. 196 бет. 
23
Беруни Абу Райхан. Канон Масъуда // Избранные произведения. Т.5. К.1. Т.: Фан, 1973; Беруний Абу Райҳон. 
Масъуд қонуни // Танланган асарлар. 5-т., 1-к. Т.: Фан, 1973; Беруни Абу Райхан. Канон Масъуда // Избранные 
произведения. Т.5., К.2. Т.: Фан, 1976; Беруний Абу Райҳон. Масъуд қонуни // Танланган асарлар. 5-т., 2 к. Т.: 
Фан, 1976. 
24
Беруни Абу Райхан.Книга вразумления начаткам науки о звездах // Избранные произведения. Т.6. Т.: Фан, 
1975; 
25
Беруни Абу Райхан. Математические и астрономические трактаты // Избранные 
произведения. Т.7. Т.: Фан, 1987; 
26
Беруни Абу Райхан. Памятники минувших поколений (хронология). Т.: Фан, 2015. 



Download 133,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling