Tashkent Medical Academy Volume 3


Download 133.32 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/11
Sana02.06.2024
Hajmi133.32 Kb.
#1835344
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
beruniy-falsafasi-zbekiston-olimlari-tal-inida

Tashkent Medical Academy 
Volume 3 | TMA Conference | 2022
The significance of the scientific, cultural 
heritage of Abu Rayhon Beruni and its role in 
the development of science 
Abu Rayhon Beruniy ilmiy-madaniy 
merosining ahamiyati va uning fan 
taraqqiyotidagi o‘rni 
 
 
 
 
 
420
 
December 16 
https://tma.uz/ Republican Scientific and Practical Conference 
Хоразмийнинг ―Китоб ат-тарих‖ асаридан аниқлаб олганини кўрсатиб ўтади
13

Шунингдек, китобда Беруний ўз устози Абу Наср Мансур ибн Али ибн Ироқ 
ҳақида ҳам, унинг илмий фаолияти ҳақида алоҳида меҳр билан эслайди. 
Устознинг таъкидлашича, Абу Райҳон Беруний илмий асарлар ва 
манбаларда учрайдиган ихтилофларни бешта гуруҳга ажратган: 
Биринчидан, турли муаллифлар бир хил ҳодиса саналарини турлича 
кўрсатишади; 
Иккинчидан, диний манбалардаги ихтилофлар, масалан ―Таврот‖нинг 
турли нусхаларида турли ҳодисалар турлича изоҳланган; 
Учинчидан, тарихий жараѐнларни ифодалашдаги тарихчиларнинг 
ихтилофлари ҳамда уларни бартараф этиш усуллари; 
Тўртинчидан, ихтилофларнинг сабабларидаги фарқлар ва уларни 
аниқлаш йўллари; 
Бешинчидан, тарихшуносларнинг ҳаққонийлиги ва нохолис тарихчилар 
билан ихтилофлари
14
. Тарихчилар ѐлғондан манфаатдор бўлмаслиги лозим. 
Хуллас, Беруний бу таснифида ҳодисанинг асл вақтини аниқлашда тарихчи 
кўпгина муаммоларни ечишига, уларни бир-бири билан солиштириш асосида 
асл ҳақиқатга етишиши муҳимлигини айтиш билан, тарихий ҳақиқатларни 
холисона очиб бериш савобли иш эканлигини қайд этади. 
Юқоридагилардан ташқари О.Файзуллаевнинг мазкур мақоласининг 
биринчи қисмида астрономик ва географик масалалар хусусидаги мунозаралар, 
ҳодисаларни кузатиш ва умумлаштириш қоидалари, шахмат масаласидаги 
геометрик прогрессияни ечиш усули, йиллар, ойлар ва кунларнинг турли 
халқларда турлича номларда ифодаланиши, бир календардан бошқасига ўтиш 
усуллари, Ўрта Осиѐ маданиятининг араблар босқинигача бўлган даврдаги 
гуллаб яшнаган даврлари ҳамда қадриятлари, Қутайба босқини-нинг Ўрта Осиѐ 
маданиятига деструктив таъсири. ―Авесто‖нинг Эронга олиб кетилиши ва 
пахлавий тилига кўчирилган ―Авесто‖нинг 3/5 қисмининг Александр 
Македонский даврида йўқотилиши, Қутайба босқини даврида эса бутунлай 
ѐқиб ташланиши, ўз тарихи, илмлари, дини ва китобларидан маҳрум бўлган 
хоразмликларнинг ѐдлаш қобилиятига зўр бериши ҳақидаги фикрлар фалсафий 
таҳлил этилган. 
Мақоланинг ―Табиий ҳодисалар‖ деб номланган иккинчи қисмида эса 
13
Файзуллаев О. «Қадимги халқлардан қолган ѐдгорликлар» асарида-ги баъзи фалсафий
масалалар ҳақида // Абу Райхон Беруний. Танланган асарлар. 1-том. Тошкент: Фан, 1968. 
14
Ўша манба. Б.23-24 



Download 133.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling