Tashkent Medical Academy Volume 3
Download 133,32 Kb. Pdf ko'rish
|
beruniy-falsafasi-zbekiston-olimlari-tal-inida
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчи қисмда
Tashkent Medical Academy
Volume 3 | TMA Conference | 2022 The significance of the scientific, cultural heritage of Abu Rayhon Beruni and its role in the development of science Abu Rayhon Beruniy ilmiy-madaniy merosining ahamiyati va uning fan taraqqiyotidagi o‘rni 419 December 16 https://tma.uz/ Republican Scientific and Practical Conference ―Осор ал боқия‖ китобининг кириш қисмида О.Файзуллаевнинг ―Абу Райҳон Берунийнинг «Қадимги халқлардан қолган ѐдгорликлар» асаридаги баъзи фалсафий масалалар ҳақида‖ 10 деган мақоласи босилган. Олимнинг бу мақоласида Берунийнинг билиш назарияси ва табиий ҳодисаларнинг моҳияти ҳақидаги фалсафий мушоҳадалари берилган. Мақола бир-бири билан мантиқий боғланган тўртта қисмдан иборат. Биринчи қисмда Берунийнинг гносеологик қарашлари таҳлил этилган бўлиб, унда Беруний фалсафасидаги воқеликка мавжуд ижтимоий муносабатларни ўрганиш асосида, халқнинг қадриятлари, одатлари, эътиқоди хусусиятларини таҳлил этиб ѐндашганлиги, Беруний билиш назариясининг кузатиш ва экспериментларга таянганлиги, Беруний гносеологиясида эмпирик ѐндашувнинг устуворлиги. Ҳар бир ҳодисанинг мантиқий далилларини излаш хусусиятлари ѐритиб берилган. Беруний ―Осори ал боқия‖да турли хил фанларнинг маълумотларидан, хулосаларидан, кузатишларидан самарали фойдаланган бўлиб, ҳар бир жисм ва ҳодисани ўзига ишонарли бўлган далилларсиз китобига киритмаган. Шу сабабли Берунийнинг асарлари бугунги кунгача ўзининг қийматини йўқотмаган. О.Файзуллаев таъкидлашича, Берунийнинг ―Осори ал боқия‖ асарини ѐзишдан мақсади ―Илгариги халқлар ҳақидаги ривоятларни, ўтмиш авлодлар тўғрисидаги хабарларни билишдир‖ 11 . Беруний мазкур асарда эмпирик методлардан бири бўлган кузатиш методига алоҳида аҳамият берган. О.Файзуллаев бу ҳақда махсус бандда таъкидлашича, кузатиш ҳодисаси объективдир, лекин кузатувчилар бу ҳодисани турлича ўлчаши нажасида кузатиш натижаси турлича чиқади 12 . Бу ихтилофлар кузатишларни бир неча бор такрорлаш, турли кузатувчиларнинг натижа-ларини умумлаштириш ва таққослаш асосида кузатиш натижаси объектнинг асл ҳолатига таборо яқинлаштириб борилади. Шу тариқа Беруний турли муаллифларнинг кузатиш ҳақидаги хулосаларини бир-бирига таққослаб, ҳар бир кузатувчининг ютуқлари ва камчилик-ларини холисона баҳолайди. Устознинг ѐзишича, Беруний мазкур асарни ѐзишда кўплаб тарихий манбаларни ўрганиб чиққан. ―Баъзи тарихий маълумотларни Муҳаммад 10 Файзуллаев О. Қадимги халқлардан қолган ѐдгорликлар» асаридаги баъзи фалсафий масалалар ҳақида // Абу Райхон Беруний. Танланган асарлар. 1-том. Тошкент: Фан, 1968. Б.21-32. 11 Ўша манба. Б.21. 12 Ўша манба. Б.23. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling