Tashkent Medical Academy Volume 3


Download 133.32 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/11
Sana02.06.2024
Hajmi133.32 Kb.
#1835344
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
beruniy-falsafasi-zbekiston-olimlari-tal-inida

Tashkent Medical Academy 
Volume 3 | TMA Conference | 2022
The significance of the scientific, cultural 
heritage of Abu Rayhon Beruni and its role in 
the development of science 
Abu Rayhon Beruniy ilmiy-madaniy 
merosining ahamiyati va uning fan 
taraqqiyotidagi o‘rni 
 
 
 
 
 
422
 
December 16 
https://tma.uz/ Republican Scientific and Practical Conference 
боғлиқлик бор эканлиги тўғрисидаги ғоялари гениал ғоялар эканлигини 
таъкидлайди
17
.
Календарлар вақтни тўғри белгилашда, келажакда бажариладиган 
ишларни аниқ режалаштиришда муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли Беруний 
имкон қадар бутун дунѐда бирдай қўлланиладиган, ишлатилиши қулай бўлган 
календарлар яратиш устида бош қотирган. Беруний фикрича, деб таъкидлайди 
О.Файзуллаев, сутка бирлиги ҳамма халқларда бир хил. Йил, ой бирликлари эса 
турлича
18
. Сутканинг бошланиш вақти ҳам шарқ ва ғарб халқларида бир-бирига 
зид келади. Хоразмликлар ой манзиллари, яъни ойнинг осмон сферасидаги 
юлдуз туркумларидан ўтиши вақтларинини ой манзиллари деб аташган. 
Қадимги Хоразм халқи осмон сферасини 12 та буржга тақсимлаб ой 
манзилларини яхши аниқлай олишган. Кейинчалик, ой мазилларини 
билувчилар камайиб кетгач, бу усуллар унутилган. Ой миқдорлари ҳақидаги 
ислом тартиблари бутун мусулмон мамлакатларида амал қилади ва у қамарий 
йил ҳисоби дейилади. Ислом ҳайитларининг (Қурбон ҳайити ва Рамазон 
ҳайитлари) вақти йилдан йилга ўзгариб боради. 
Беруний ойга қўйилган номларнинг маъно-лари ҳақида ҳам тўхталиб 
ўтган. Беруний Қуѐш йили ҳақида тўхталиб, у «115 йилда 365 кундан, 116-йили 
эса 1 ой ва 1 кун қўшилади деганлар»
19
. Йилнинг бошланиши ҳам турли 
халқларда турлича. Қадимги хоразмликлар, сўғдлар (туронликлар) ва 
эронликлар йил бошини баҳорги тенг кунликдан, Наврўздан (ҳозирги 21 март) 
бошлашган. Юлий календарида эса 1 январдан бошланади. Расулиллоҳ даврида 
йилларга ном берилган бўлиб, ―зилзила йили‖, ―тинчлик йили‖, ―очарчилик 
йили‖ ва шунга ўхшаш номлар билан аташган.
20
«Беруний шуғулланган календарь проблемаси, - деб ѐзади О.Файзуллаев, 
- ҳануз етарли равишда ҳал қилинган эмас. (Ҳаммага бирдай мос келадиган) 
Янги календарга ўтиш масаласи 1834 йилдан бери бир неча марта қўйилди. 
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқтисодий ва социал масалалар бўйича 
кенгаши ҳам 1954 йили календарь проблемаси бўйича шуғулланди»
21

Берунийдан кейин календарлар масаласи билан махсус шуғулланган олим, 
Самарқанда қорахонийлар олий мадрасасини битирган мутафаккир, математик 
ва шоир Умар Ҳайѐмдир (1048-1131). Унинг таклиф этган календари аниқлиги 
17
Ўша манба. Б.29-32. 
18
Ўша манба. Б.30. 
19
Ўша манба. Б.31. 
20
Ўша манба. Б.31. 
21
Ўша манба. Б.32. 



Download 133.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling