Tashkent Medical Academy Volume 3
Download 133.32 Kb. Pdf ko'rish
|
beruniy-falsafasi-zbekiston-olimlari-tal-inida
Tashkent Medical Academy
Volume 3 | TMA Conference | 2022 The significance of the scientific, cultural heritage of Abu Rayhon Beruni and its role in the development of science Abu Rayhon Beruniy ilmiy-madaniy merosining ahamiyati va uning fan taraqqiyotidagi o‘rni 417 December 16 https://tma.uz/ Republican Scientific and Practical Conference тарихидан очерклар‖) номли монографияларидан олиш мумкин. Улуғбек мактаби ҳақидаги монографияси 1952 йили Давлат мукофотига сазовор бўлган. Бу китобда Беруний ҳақида қуйидаги фикрни айтган ―гарчи Беруний яшаган давр биздан минг йиллар ортда қолган бўлса ҳам, у қўллаган илмий методлар замонавий методларга мос келади‖ 1 . Иккинчи монографиясида олим Берунийнинг билиш методлари хусусида кенгроқ тўхталиб, унинг эмпирик методларига юксак баҳо берган. Яна бир академик В.Ю.Зоҳидов (1914-1983) ҳам Беруний фалсафаси ҳақида бир қанча мақолаларида тўхталиб ўтган. Шунингдек, унинг ―Беруний мутафаккир сифатида‖ 2 , ―Уч титанлар (Форобий, Беруний, Ибн Сино)‖ 3 деган китоблари нашр қилинган. Академик Ваҳид Юлдашевич Зоҳидов Берунийнинг табиий-илмий меросига алоҳида эътибор қаратади ва Берунийнинг фазо ва вақт табиатини таҳлил этишда субстанциал концепция тарафдори бўлганлигини қайд этади. Шу билан бир қаторда Берунийнинг тасаввуф таълимотига муносабати, суфий атамасининг мазмуни ҳақидаги қарашларини ҳам таҳлил қилган. Таниқли ўзбек олими, академик И.М.Мўминов(1908-1974) Беруний асарларининг ўзбек тилида нашр этилишига алоҳида ташаббускорлик қилган 4 , Беруний асарларининг жаҳонда кенг тарғиб-ташвиқ этилишида ҳам фаол иштирок этган. И.Мўминов 1973 йили шарқшуносларнинг XXIX халқаро конгрессида Берунийнинг билиш методлари ҳақида ўқиган маърузаси жаҳон шарқшуносларининг алоҳида эътиборини тортган 5 . Академик И.Мўминов Берунийнинг энциклопедик салоҳияти ҳақида тўхталиб ўтиб, Берунийнинг қомусий олим эканлигини ҳар тарафлама исботлаб берган 6 . Унинг фикрича, Беруний, Ибн Сино ва бошқа марказий осиѐлик олимлар ўз даврида илм-фан тараққиѐтида ўзига хос уйғониш даврини яратган. Иброҳим Мўминов ташаббуси билан 1973 йили Беруний туғилган йилнинг 1000 йиллигига бағишланган халқаро симпозиум ўтказилган. И.Мўминовнинг иқтидорли шогирди академик М.М.Хайруллаев (1931- 2004) Форобий фалсафасини ўрганиш билан бир қаторда Беруний илмий 1 Кары-Ниязов Т.Н. Астрономическая школа Улугбека. Москва-Ленинград: Изд-во АН СССР, 1950. С.17. 2 Захидов В.Ю.. Беруни как мыслитель, из-во АН. М.1951. 42 с. 3 Захидов В.Ю. Три титана (Фараби, Бируни, Ибн Сина). – Т.: Фан, 1973.60с. 4 https://ru.wikipedia.org/wiki/ Муминов,_Ибрагим_Муминович 5 Муминов И.М. Научный метод познания Беруни // ХXIX Международный Конгресс Востоковедов, доклады советских ученых. Ташкент: "Фан", 1973 6 Муминов И.М. Абу Рейхан Бируни - выдающийся ученый-энциклопедист. // Общественные науки в Узбекистане. №10, 1971, с.29-44 |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling