Tashkent Medical Academy Volume 3


Download 133.32 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/11
Sana02.06.2024
Hajmi133.32 Kb.
#1835344
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
beruniy-falsafasi-zbekiston-olimlari-tal-inida

Tashkent Medical Academy 
Volume 3 | TMA Conference | 2022
The significance of the scientific, cultural 
heritage of Abu Rayhon Beruni and its role in 
the development of science 
Abu Rayhon Beruniy ilmiy-madaniy 
merosining ahamiyati va uning fan 
taraqqiyotidagi o‘rni 
 
 
 
 
 
421
 
December 16 
https://tma.uz/ Republican Scientific and Practical Conference 
О.Файзуллаев Берунийнинг табиий ҳодисаларни шарҳлашига эътиборини 
қаратган. Бу қисмда у Берунийнинг зиддиятлар, ҳаракат ва ривожланиш 
ҳақидаги фалсафий қарашларини шарҳлайди. Бу қисмда шунингдек, биринчи 
инсон ҳақидаги диний маълумотлар, оламда рўй берувчи даврий ҳодисалар, 
циклик ўзгаришлар ва уларни олдиндан башорат қилиш усуллари, диний 
манбалардаги тўфон ҳақидаги афсоналар шарҳланган.
Берунийнинг ѐруғлик нури табиати ҳақидаги илмий ғоялари, сақланиш 
ғояси, симметрия ҳодисаси, табиий янглишишлар ва ўз-ўзини созлаш 
(саморегуляция), (бу жойда шуни таъкидлаш лозимки, Беруний биздан 10 аср 
илгари ўз-ўзини созлаш, яъни 20 асрнинг 80-йилларида расмга кирган 
синергетика фани тамойилларидан бири бўлган ўз-ўзини ташкил-лаштириш 
ҳодисасини пайқай олган экан – Т.Б.) гидрология қонуниятлари, одамлар кўп 
умр кўрадиган жойлар ҳақидаги мулоҳазалари ҳам иккинчи бўлимда таҳлил 
қилинган.
Мақоланинг учинчи қисми халқларнинг урф-одатлари, расм-русмлари ва 
афсоналари тарихига бағишланган бўлиб, бу бўлимда Берунийнинг турли 
қадимги халқларнинг одатлари, фахрланадиган жиҳатлари, расм-русмлари
байрамлари ҳамда афсоналари ҳақидаги қизиқарли ғоялари таҳлил этилган 
бўлиб, мутафаккирнинг ҳар бир ҳодисага илмий жиҳатдан, мантиқий далиллар 
билан ѐндашганлиги таъкидланган.
Устоз мазкур мақоласида Беруний бу ҳодисаларнинг сабабларини ва 
оқибатларини фалсафий таҳлил этганлигини асослаб берган. «Беруний 
фахрланишни ўзини нопокликлардан тозаланиш сифатида талқин этган» деб 
таърифлайди устоз
15

Мақоланинг тўртинчи қисми (китобда янглишиб 3-қисми
16
деб ѐзилган) 
махсус қисм бўлиб, у календарлар масаласига бағишлан-гандир. Беруний 
қадимги хоразмликлар (қадимги туркийлар) қўллаган календарлар билан 
яҳудийлар, юнонлар, форслар ва христианлар қўллаган календарларни бир бири 
билан таққослаган. Кун, ҳафта, ой, йил номлари турли халқларда турлича 
аталиши ва уларнинг ичида яҳудийлар календари энг қадимий бўлиши 
мумкинлиги ҳақидаги фикрларни илгари сурган. 
Шу қисмнинг ―Иқлим ва календарлар‖ бўлимида О.Файзуллаев 
Берунийнинг календарлар тузиш ва иқлимнинг даврий ўзгаришлари ўртасидаги 
15
Ўша манба. Б.28. 
16
Ўша манба. Б.29. 



Download 133.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling