Tashkent Medical Academy Volume 3
Download 133.32 Kb. Pdf ko'rish
|
beruniy-falsafasi-zbekiston-olimlari-tal-inida
Tashkent Medical Academy
Volume 3 | TMA Conference | 2022 The significance of the scientific, cultural heritage of Abu Rayhon Beruni and its role in the development of science Abu Rayhon Beruniy ilmiy-madaniy merosining ahamiyati va uning fan taraqqiyotidagi o‘rni 424 December 16 https://tma.uz/ Republican Scientific and Practical Conference асарини 27 . 1963 йил СССР Фанлар академияси нашриѐтида Москвалик шарқшунос олим А.М.Белиницкий рус тилида нашрдан чиқарган эди. Бу асарнинг ўзбек тилидаги таржимаси мустақиллик давридагина амалга ошди. 2017 йилда академик Азизхон Қаюмов китобни 2017 йили таржима қилиб, ―Ўзбекистон Миллий энциклопедияси‖ нашриѐтида бир минг нусҳада нашр қилди 28 . Ўзбек олимларидан яна бири истеъдодли берунийшунос олим П.Г.Булгаков (1927-1993) бўлган. Унинг Беруний ҳаѐти ва ижодига бағишланган йирик монографияси 29 замонавий берунийшуносликда салмоқли ўрин эгаллайди ва бу асар ўз даврида Берунийнинг минг йиллик юбилейига муносиб туҳфа бўлган эди. Хулоса қилиб айтганда Берунийнинг фалсафий мероси уммонлар ва океанлардек бепоѐндир. Абу Райҳон Беруний фалсафанинг онтологик, гносеологик ва методологик йўналишларига оид қимматли ғояларни илгари сурган бўлиб, бу ғоялар ўрта асрлар фалсафий фикрлари тараққиѐтида муҳим роль ўйнаган. Беруний ўзидан илгари ижод қилган донишманд файласуфларнинг ғояларига ҳурмат билан қарагани ҳолда ўз даврига хос ижтимоий масалаларга ҳам ўз муносабатини билдирган. Беруний фалсафаси кенг қиррала, кўп тармоқли, фундаментал ғояларга бой фалсафадир. Берунийнинг ўзи эса масалага на фақат чизиқли, балки ночизиқли тафаккур воситасида ѐндаша билган. Шу сабабли у ўз замондошларига нисбатан узоқроқни пайқай олган. Бу фикрлар ўзбек файласуфлари томонидан кенг миқѐсда ўрганилган ва ўрганилмоқда. Берунийнинг ҳаѐтбахш ғоялари на фақат IХ аср учун, балки бизнинг замонамиз учун ҳам буюк уйғотувчи куч бўлишга арзийди. Биз ушбу мақолада имкониятимиз етган даражада ўзбек берунийшунослари ҳақида қисқача тўхталиб ўтдик. Айрим, эътиборимиздан четда қолган бир қатор берунийшунос-олимлардан узр сўраймиз. Биз асосан кутубхонадан топа олган адабиѐтларгагина таяниб хулоса чиқардик. Шу сабабли мақола биз кутган даражада мукаммал чиқмади. Бунинг учун сиз азизлардан ушбу мақола муаллифини авф этишларини сўраб қоламиз. 27 Беленицкий А.М. Очерк жизни и трудов Бируни, «Собрание введений для познания драгоценностей (Минералогия)», М., Изд-во АН СССР, 1963. 28 Беруний. Қимматбаҳо жавоҳирлар ҳақида билимлар китоби. Китоб ал-жамоҳир фи-маърифат ал-жавоҳир (минералогия).- Тошкент: ―Ўзбекистон миллий энциклопедияси ДИН, 2017. 488б. 29 Булгаков П. Г. Жизнь и труды Беруни / Отв. ред. академик АН УзССР И. М. Муминов — Ташкент: Фан, 1972 — 425 с. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling