Tashkent Medical Academy Volume 3


Download 133.32 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/11
Sana02.06.2024
Hajmi133.32 Kb.
#1835344
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
beruniy-falsafasi-zbekiston-olimlari-tal-inida

Tashkent Medical Academy 
Volume 3 | TMA Conference | 2022
The significance of the scientific, cultural 
heritage of Abu Rayhon Beruni and its role in 
the development of science 
Abu Rayhon Beruniy ilmiy-madaniy 
merosining ahamiyati va uning fan 
taraqqiyotidagi o‘rni 
 
 
 
 
 
418
 
December 16 
https://tma.uz/ Republican Scientific and Practical Conference 
мероси, унинг фалсафий концепцияларини таҳлил этишга оид бир қатор 
мақолалар ѐзган, Берунийга бағишланган илмий тўплам ва монографияларга 
муҳаррирлик қилган.
Иброҳим Мўминов ва М.М.Хайруллаев ўзининг иқтидорли шогирд-
ларидан бири Анвар Шариповни Беруний ва Ибн Сино ѐзишмаларини тадқиқ 
этишга жалб қилади
7

Анвар Жуманиѐзович Шарипов Беруний ва Ибн Сино ѐзишмаларини 
жиддий ўрганиб, Беруний фалсафасига жуда қизиқиб қолади ва 1972 йили рус 
тилида ―Великий мыслитель Абу Райхан Беруни‖
8
(―Буюк мутафаккир Абу 
Райҳон Беруний‖) номли монографиясини нашрдан чиқарган. Бу китобда 
Беруний фалсафаси батафсил баѐн қилинган ва унинг атомистик назарияси 
замонавий қарашлар билан таққосланган. Шунингдек А.Шариповнинг ―Абу 
Райхан Беруни‖
9
номли мақоласи ―Из философского наследия народов 
Востока‖ (―Шарқ халқлари фалсафий меросидан‖) деб аталган китобда босилиб 
чиқди. Бу мақолада А.Шарипов Берунийнинг ҳаѐти ва фаолияти, хорижий 
адабиѐтларда Беруний ҳақидаги фикрлар, Берунийнинг материя табиати 
ҳақидаги қарашлари, унинг оламнинг тузилиши ва хусусиятлари ҳақидаги 
илмий концепциялари, билиш назариясини батафсил таҳлил қилган бўлиб, бу 
мақола замонавий ўзбек фалсафасида эътиборли ўрин эгаллаган эди. 
А.Шарипов бу мақоласида Берунийнинг илмда холисликни ҳимоя 
қилишга алоҳида эътибор берганлигини, унинг ўзи ҳам бошқа олимларга 
холисликдан намуна бўлганлигини қайд этиб ўтган. 
Ўзбекистон Фанлар Академиясининг ―Фан‖ нашриѐтида И.Мўминов-нинг 
ташаббуси билан 1968 йили Абу Райҳон Беруний танланган асарларининг 1-
томи нашрдан чиқади. Бу ишга табиий-илмий билимларни яхши тушунувчи 
шогирди О.Файзуллаевни (1921-2008) жалб қилади. Бу ҳақда батафсилроқ 
тўхталиб ўтамиз. 
Беруний танланган асарларининг биринчи томига унинг ―Осор ал боқия‖ 
(―Қадимги халқлардан қолган ѐдгорликлар‖) асари киритилган эди (Шу ўринда 
бир ҳақиқатни айтиб ўтиш лозимки, мазкур асарнинг асосий матнини араб 
тилидаги матндан хассос таржимон Абдуфаттоҳ Расулов таржима 
қилганлар).
7
Беруни и Ибн Сина. Переписка. Ответственный редактор И.М. Муминов.
Ташкент: Издательство «Фан» Узбекской ССР, 1973 
8
Шарипов А. Великий мыслитель Абу Райхан Беруни. Т.: Фан, 1972. 
9
Шарипов А.Д. Абу Райхан Беруни // Из философского наследия народов Востока.
Ташкент: Фан, 1972. С. 140 -198. 



Download 133.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling