Инсон билишининг объекти ва субъекти деганда нимани тушунамиз? Билишнинг субъекти умуман олганда инсондир. Аммо абстракт инсон йўқ, бўлмайди. Шу сабабли билишнинг субъектини борлиқдаги предмет ва ҳодисалар билан бевосита ёки бавосита муайян табиий ва ижтимоий муносабатларда бўлувчи, киши ёки кишилар гуруҳи ташкил қилади. Билишнинг объекти субъектнинг билиш доирасига кирган, унинг билиши қаратилган борликдаги аниқ нарса ва ҳодисалардир. Биз одатда инсон билишини кундалик ва илмий билишларга ажратамиз. Кундалик ёки оддий билиш кишиларнинг кундалик ҳаётларида борлиқдаги предмет ва ҳодисаларни бевосита ўз сезги аъзолари ва тафаккурлари орқали билишдир. - Биз одатда инсон билишини кундалик ва илмий билишларга ажратамиз. Кундалик ёки оддий билиш кишиларнинг кундалик ҳаётларида борлиқдаги предмет ва ҳодисаларни бевосита ўз сезги аъзолари ва тафаккурлари орқали билишдир.
- Илмий билиш эса, борлиқдаги предмет ва ҳодисаларнинг қонуниятларини, уларнинг моҳиятини билишдир. Илмий билиш, одатда илмий тадқиқотлар ва илмий изланишлар олиб бориш асосида амалга ошади .
- Инсон билиши билмасликдан билишга, аниқ бўлмаган билишлардан, тўлиқ бўлмаган, қисман билишлардан тўлиқроқ билишларга, оддий билишдан мураккаб илмий билишларга томон боришидан иборатдир.
Ҳиссий билиш
Рационал билиш
Амалиёт
Идрок
Сезги
Ҳиссий билиш шакллари
Тасаввур
Сезги воситасида одам қуршаб турган олам билан боғланган, олам ҳақида бевосита ахборот олиб туради. - Сезги воситасида одам қуршаб турган олам билан боғланган, олам ҳақида бевосита ахборот олиб туради.
- Идрок қилиш орқали предметнинг айрим томонларини эмас, балки уни яхлит ҳолда акс эттирамиз.
- Тасаввур илгари бирон-бир ҳодиса ёки предметни идрок этган, кўрган одам уларнинг образларини ҳатто улар бизнинг сезгиларимизга таъсир этмаган тақдирда ҳам хотирлаб, кўз олдига келтириши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |