Ташкентская Медицинская Академия Кафедра Общественных наук №1 8-Тема: Диалектика как учение о развитии и методе познания. Философские законы


Download 1.1 Mb.
bet1/10
Sana17.12.2022
Hajmi1.1 Mb.
#1025884
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
6-МАВЗУ БИЛИШ

6-МАВЗУ. Билиш фалсафаси


Тошкент молия институти Ижтимоий фанлар кафедраси

Режа :

  • Билиш назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари.
  • Гносеологиянинг моҳияти ва мазмуни. Оптимизм. Скептицизм. Агностицизм.
  • Фалсафа тарихида билиш масалалари.
  • Билишда объект ва субъектнинг ўзаро алоқаси.
  • Билишнинг босқичлари: ҳиссий ва ақлий (мантиқий) билиш
  • Фалсафада ҳақиқат муаммоси

Билиш назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари.

  • Инсоннинг ўзини қуршаган дунёга бўлган муносабатларидан бири - билишдир. Инсон ўз ҳаёти давомида фақат ташқи дунёни, яъни табиат ва жамиятнигина билиб қолмасдан, балки ўзини, ўзининг руҳий-маънавий дунёсини ҳам билиб боради. Инсоннинг дунёни билишини фалсафа ҳам, бошқа ҳамма аниқ фанлар ҳам ўрганади. Бунда аниқ фанлар дунёнинг турли томонларини, уларнинг қонуниятларини ва хусусиятларини ўрганса, Фалсафа эса инсон билишининг энг умумий томонларини, қонуниятларини ва хусусиятларини ўрганади ва очиб беради.

Аристотель кўрсатишича, алоҳида фанлар борлиқнинг айрим томонларини ўрганса, фалсафий билиш борлиқнинг энг умумий томонларини ўз ичига олади. Фалсафа кенг кўламдаги категориялар, тушунчалар воситаси билан бутун ғояларни синтезлаштиради.

  • Аристотель кўрсатишича, алоҳида фанлар борлиқнинг айрим томонларини ўрганса, фалсафий билиш борлиқнинг энг умумий томонларини ўз ичига олади. Фалсафа кенг кўламдаги категориялар, тушунчалар воситаси билан бутун ғояларни синтезлаштиради.
  • Билишнинг фалсафий назариясига кўра, билиш моддий ва маънавий борлиқнинг инсон миясидаги муайян мақсадга қаратилган фаол акс этишидир. Инсон билишининг манбаи эса айни шу моддий ва маънавий борлиқ, уларни ташкил қилган предметлар, ҳодисалар ва жараёнлардир. Бу предметлар, ҳодисалар ва жараёнлар инсонга таъсир қилиб, унинг миясида акс этади. Улар моддий ва маънавий борлиқнинг инсон миясидаги субъектив образлари, рамзлари ва белгиларидир. Бу жиҳатдан инсон билиши, аввало, моддий ва маънавий борлиқнинг хусусиятларига ва шу билан бирга, уларни фаол инъикос эттирувчи инсон мия механизмининг ривожланган даражасига боғлиқдир.
  • Билиш инсоннинг табиат, жамият ва ўзи тўғрисида билимлар ҳосил қилишга қаратилган ақлий, маънавий фаолият туридир. Инсон ўзини қуршаб турган атроф-муҳит тўғрисида билим ва тасаввурга эга бўлмай туриб, фаолиятнинг бирон-бир тури билан муваффақиятли шуғуллана олмайди. Билишнинг маҳсули, натижаси илм бўлиб, ҳар қандай касб-корни эгаллаш фақат илм орқали рўй беради. Шунингдек, билиш инсонгагина хос бўлган маънавий эҳтиёж, ҳаётий заруриятдир.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling