Бу асосан инсон билимлари билан объектив борлиқдаги нарса ва ҳодисалар ўртасидаги муносабат масаласини ўз ичига олади. - Ҳақиқат - бу инсон билимларида борлиқнинг тўғри инъикос этиши, билимларимизнинг объектив реалликка мос келишидир.
- Ҳақиқат - бу борлиқдаги нарса ва ҳодисаларнинг ўзи эмас, балки улар ҳақидаги инсон билимларининг ўша нарса ва ҳодисаларга мос келишидир.
- Ҳақиқат - бу борлиқдаги нарса ва ҳодисаларнинг ўзи эмас, балки улар ҳақидаги инсон билимларининг ўша нарса ва ҳодисаларга мос келишидир.
Нисбий ҳақиқат ва Мутлақ ҳақиқат - Ҳақиқатни билиш — мураккаб жараёндир. Билишнинг борлиқ ҳақидаги билимларимиз бирданига, тайёр ҳолда юзага келмайди. Биз предмет ва ҳодисаларнинг аввал ташқи томонларини, сўнгра эса ички томонларини билиб борамиз. Бунда бизнинг билимларимиз нисбий ҳақиқатлардан мутлақ ҳақиқатга томон боради.
- Нисбий ҳақиқат - борлиқдаги предмет ва ҳодисалар тўғрисидаги тахминан тўғри, лекин тўлиқ бўлмаган, билиш жараёнимизда тузатилиб, тўлдирилиб бориши лозим бўлган билимларимиздир.
- Мутлақ ҳақиқат - бу борлиқдаги предмет ва ҳодисалар ҳақидаги тўлиқ, аниқ мукаммал билимлардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |