Ташкентский государственный
Download 181 Kb.
|
ОДОБ АХЛОК Коидалари
в) Танаффусда:
танаффусдан унумли фойдаланиш; ўз ўқиш жойини тоза сақлаш ва тартибга келтириш; навбатдаги дарс бўладиган хонага кўчиш; фан ўқитувчиси кўрсатмаси бўйича синфни келгуси дарсга тайёрлаш; катта танаффус вақтида навбатчи ўқувчилар томонидан синф хонасининг тозалигини таъминлаш. г) Мактаб ошхонасида: умумий овқатланиш шаҳобчасида белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилиш; таомларни олишда «навбатга туриш» тартибига риоя қилиш; тирбандлик ҳолатида устозлар, ёш болалар ва қизларга ҳурмат кўрсатиш; овқатланиш вақтида шовқин солмаслик; иссиқ ва суюқ овқатларни олишда ва истеъмол қилишда эҳтиёткорлик кўрсатиш; ошхонадан олинган овқат ва ичимликларни шу ернинг ўзида истеъмол қилиш; овқатлангандан сўнг столни тозалаб қўйиш. д) Мактаб кутубхонаси ва ахборот ресурс маркази (АРМ)да: кутубхона ва АРМ ходимлари билан хушмуомалада бўлиш; китоблар ва жиҳозларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш; баланд овозда сўзлашмаслик ва бошқа китобхонларга халақит бермаслик; қоғоз, сақич ва бошқа чиқиндиларни қолдириб кетмаслик; китобларни олиш ва топшириш тартиб-қоидаларига риоя қилиш. е) Спорт мажмуаларида: спорт мажмуасига хос бўлган кийим ва пойабзалларда кириш; спорт инвентарларидан оқилона ва самарали фойдаланиш; машғулотлардан кейин спорт инвентарларини белгиланган жойларга қайта топшириш; спорт мажмуасининг белгиланган тартиб-қоидаларига тўлиқ риоя қилиш. Download 181 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling