Ташкентский государственный
Ўқувчиларнинг одоб-ахлоққа оид мажбуриятлари: а)
Download 181 Kb.
|
ОДОБ АХЛОК Коидалари
6.2. Ўқувчиларнинг одоб-ахлоққа оид мажбуриятлари:
а) Таълим муассасаси ҳудудида: мактабга машғулотлар бошланишидан 10-15 дақиқа олдин, «Мактаб Низоми»да белгиланган ўқувчилар формасида келиш; тоза ва ораста кийиниш, саранжом-саришта юриш, сочларини озода ва тартибга келтирилган ҳолда сақлаш, қиз болалар томонидан ихчам зиракдан ташқари бошқа безакларни тақмаслик, ўғил болалар томонидан сочларининг узунлигини меъёр (2-3 см)дан ошмаслик; ҳудудни ифлослантирмаслик ва чиқиндиларни фақат махсус белгиланган идишларга ташлаш; устозлар ва мактаб меҳмонлари билан учрашганда салом бериш; ўқув машғулотлари вақтида ҳудудда сабабсиз юрмаслик; таълим муассасаси мулки (парта, стол, стул, доска, ўсимлик ҳамда ҳайвонот дунёси ва ҳоказолар)га эҳтиёткорона муносабатда бўлиш; мактаб йўлакларида тинчликни сақлаш, овозни кўтариб гаплашмаслик; мактабга ўқув-қуроллари, дарс жадвалида белгиланган ўқув дарсликлари ва дафтарлари билан келиш (ўқувчилар учун мўлжалланган папка тутиши, кундалик дафтарининг бўлиши, маънавиятга зид расмлар туширилган ёзув дафтарларидан фойдаланмаслиги); нафақат таълим муассасаси ҳудудида, балки барча жойларда наркотик ва психотроп моддалар, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг истеъмол қилиниши ҳамда тарқатилишига йўл қўймаслик. б) Дарс вақти (синф хоналари)да: дарс жараёнига халал берадиган ҳаракатлар қилишдан сақланиш; уяли алоқа воситаларини ўчириб қўйиш; дарс вақтида ўринсиз гаплашмаслик; жиҳозларни асраб-авайлаш, парталарга, стол ва стулларга чизмаслик; қоғоз ва бошқа кераксиз нарсаларни қолдириб кетмаслик; овқатланмаслик, сақич чайнамаслик. Download 181 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling