Ташкентский государственный
Педагог-тарбиячиларнинг ўзаро муносабатлари
Download 181 Kb.
|
ОДОБ АХЛОК Коидалари
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6. Мактаб жамоаси аъзоларининг одоб-ахлоққа оид мажбуриятлари 6.1.
5. Педагог-тарбиячиларнинг ўзаро муносабатлари
5.1. Педагог-тарбиячиларнинг ўзаро муносабатларида – ягона жамоа, ўзаро ҳурмат ва эътибор, дўстлик, ҳамжиҳатлик, ҳалоллик ва адолат тамойилларига амал қилиниши лозим. 5.2. Педагог-тарбиячилар ва ўқувчилар ўзаро муносабатларида инсон қадр-қимматига ҳурматсизлик қилиш, бировнинг шахсиятини камситиш, ўзганинг моддий ва интеллектуал мулкини ўзлаштириб олиш, қўполлик қилиш, беҳаё сўзлар ишлатиш, ўзгаларга маънавий, моддий ёки жисмоний зиён етказиш қатъиян ман этилади. 5.3. Мактаб маъмурияти ва ўқитувчи-ходимларнинг иш фаолиятига доир масалалар бўйича ҳамкорлик қилишда бир тарафнинг бошқа тарафга тазйиқ ўтказишига ёки шунга ҳаракат қилишига, шунингдек адолат тамойилларига ёки таълим муассасаси манфаатларига зид бўлган қарорлар тайёрланишига йўл қўйилмайди. 5.4. Жамоада бирор бир масала билан маъмуриятга мурожаат қилиш ўрнатилган тартибда ташкил этилади. 5.5. Ўқитувчи ва ходимларнинг таълим муассасасида маънавий-ахлоқий муҳитни янада яхшилаш бўйича ташаббус ва ғоялари рағбатлантирилади. 5.6. Маъмурият ўқитувчилар ва ходимларнинг касбий ва интеллектуал жиҳатдан ривожланишлари учун қулай иш жойи, замонавий компьютер, интернет тармоғи, кутубхона фонди ва ахборот ресурсларидан эркин фойдаланиш, шунингдек ҳордиқ чиқаришлари, дам олишлари, жисмонан чиниқишлари учун барча шароитларни яратиб бериш чораларини кўради. 6. Мактаб жамоаси аъзоларининг одоб-ахлоққа оид мажбуриятлари 6.1. Ўқитувчиларнинг одоб-ахлоққа оид мажбуриятлари: одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишда ўқувчиларга ибрат бўлиш; мактаб манфаатларига зид бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилиш; бирор-бир нохуш воқеа ёки ҳодиса рўй берса, зудлик билан у ҳақида маъмуриятни хабардор қилиш; умумий ўрта таълим мактабининг шаъни ва нуфузига доғ туширадиган ҳар қандай ҳолатларнинг олдини олиш; умумий ўрта таълим мактаби тўғрисидаги ахборотлардан унинг манфаатлари ва обрўсига зиён етказиш учун ёки ўз манфаатлари йўлида фойдаланмаслик; дарс жараёнида ўқувчиларга одоб-ахлоққа оид миллий анъаналаримиз, урф-одат ва қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш; ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, уларни зарарли одатлардан, ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик иллатларидан, бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда жамиятимиз учун ёт бўлган диний ва экстремистик таъсирлардан, паст савияли «оммавий маданият» хуружларидан огоҳ этиб бориш. Download 181 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling