Ташкентский государственный
Рағбатлантириш ва чора кўриш тартиби
Download 181 Kb.
|
ОДОБ АХЛОК Коидалари
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9. Ота-оналарнинг ҳуқуқ, бурч ва мажбуриятлари
8. Рағбатлантириш ва чора кўриш тартиби.
8.1. Ўқув йили давомида «Одоб-ахлоқ қоидалари»га тўлиқ риоя қилган, таълим муассасасида юксак маънавий-ахлоқий муҳитнинг қарор топишига ва янада мустаҳкамланишига хизмат қилган жамоа аъзолари, маъмурият тавсиясига биноан моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантирилиб борилади. Яъни, ўқитувчи ва тарбиячиларга мактаб буйруғи билан ташаккурнома эълон қилиш; мактабнинг «Фахрий китоби»га киритиш; «Фахрий ёрлиқ» билан тақдирлаш; қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан мукофотлаш; мактаб радиоузели орқали эълон қилиш; ўқувчиларнинг ота-онасини иш жойига ёки маҳалла фуқаролар йиғинига ташаккурнома хати юбориш. 8.2. Жамоа аъзолари ушбу «Одоб-ахлоқ қоидалари»ни бузганида қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилади. ўқитувчи ва тарбиячиларга мактаб буйруғи билан «Ҳайфсан» эълон қилиш; ўқувчининг кундалигига танбеҳ ёзиш; бошқа синфга кўчириш; синф жамоаси орасида муҳокама қилиш; ота-онасининг иш жойига ёки маҳалла фуқаролар йиғинига эътироз хати юбориш. Шунингдек, жамоа аъзосининг хулқ-атвори устидан жамоат назоратини таъминлаш мақсадида, мазкур қоидаларга риоя этилмаганлиги ҳолатлари таълим муассасасидаги «Камолот» ЁИҲ, Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотлари ва «Ота-оналар» кенгашларида муҳокама қилиниши ҳамда уларнинг қарорига биноан жамоа аъзосининг ҳулқ-атвори тўғрисида у яшаб турган маҳалла фуқаролар йиғинига маълумот тариқасида ёзма хабар юбориш амалиёти ҳам жорий этилиши мумкин. 9. Ота-оналарнинг ҳуқуқ, бурч ва мажбуриятлари 9.1. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Оила кодекси, Мактаб «Низоми», мактаб маъмурияти ва ота-оналар ўртасида тузилган шартномага ҳамда амалдаги тегишли меъёрий - ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талабларга қатъий амал қилиш. 9.2. «Васийлик кенгаши», «Ота-оналар қўмитаси» фаолиятида иштирок этиш, мактаб маъмурияти ва синф раҳбарлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш. 9.3. Фарзандининг тасдиқланган дарс жадвали асосида мактабга ўз вақтида ҳамда тўлиқ дарсликлар ва ўқув-қуроллари билан келишини таъминлаш. 9.4. Фарзандининг давоматини мунтазам назорат қилиб бориш, унинг машғулотларга тўлиқ қатнашишини таъминлаш чораларини кўриш, унинг ўзлаштириш самарадорлиги ва хулқини кузатиб, таҳлил қилиб бориш. 9.5. Фарзандининг мактаб «Низоми»да белгиланган ўқувчилар формасида келишини таъминлаш. 9.6. Фарзандининг «Таълим тўғрисида»ги Қонун, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» талаблари ва миллий маънавиятимизга жавоб берадиган ўқув қуроллари ва бошқа ўқув анжомлари билан таъминлаш. 9.7. Фарзандининг мактабда мобил телефони, интернетдан фойдаланишларини назорат қилиш ва тартибга солиш, уларга жамоат жойи ва мактабда мобил телефонлардан фойдаланиш маданияти ҳақида тушунчалар бериш ва уларнинг бу борадаги масъулиятини ошириш. 9.8. Фарзанди соғлиғини назорат қилиш борасида белгиланган муддатда тиббий кўрикдан ўтказиш. 9.9. Фарзандининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш юзасидан мактабда ва мактабдан ташқари ташкил этилган қизиқишлари бўйича тўгараклар, спорт секцияларида мунтазам қатнашишини таъминлаш. 9.10. Ўқитувчилар томонидан фарзанди билимидаги аниқланган бўшлиқларни тўлдириш мақсадида якка ва гуруҳ тартибида, мустақил ишлаши учун барча шароитни яратиш ва назорат қилиш. 9.11. Турли спорт ва фан олимпиадалари, кўрик-танловларда иштирок этишини тўлиқ таъминлаш ва яқиндан ёрдам бериш. 9.12. Ижарага берилган дарсликларни фарзанди томонидан авайлаб-асрашни назорат қилиш, дарсликлар ижараси учун маблағларни ўз вақтида тўлаш. 9.13. Мактабда ўтказиладиган «Очиқ эшиклар куни», «Ота-оналар мажлиси» (жумладан, «Оталар мажлиси»)да ҳамда бошқа оммавий тадбирларда фаол иштирок этиш. 9.14. Фарзандини турли салбий оқимлар таъсиридан ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва қонунбузарликдан асраш ва соғлом турмуш тарзини шахсий намуна орқали сингдириш. Жумладан: ойда 3 та бадиий китоб ўқиш; битта спорт тури билан шуғулланиш; ойда бир марта оилавий маданият масканларига ташриф буюриш. 9.15. Фарзандини намунали хулқи ва эришган билимдаги ютуқлари учун рағбатлантириш, шунингдек, одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлиги учун тарбиявий чоралар кўриш. Download 181 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling