Мусобақалар қизғин ва муросага бой тарзда бўлиб ўтди. Томошабинларнинг қўллаб-қувватлаши, ҳайқириқлари билан ўзгача кайфиятда ўтган мусобақа ёшларни жипсликка чорлади.
Мусобоқада 20 килограм вазнда Низом Рахматов, 23 килограмда Амирхон Рамазонов, 26 килограмда Мирхамид Муродов, 29 килограмда Амирбек Ҳасанов, 32 килограмда Мероншох Носиров, 35 килограмда Нодир Рахматов, 38 килограмда Мирали Рамазонов, 42 килограмда Шахрузбек Наимов, 44 килограмда Аслан Акрамов, 48 килограмда Улуғбек Рашидов, 52 килограмда Латифжон Ахроров, 57 килограмда Дилмурод Ашуров, 62 килограмда Суннат Қурбонов ҳамда 68 килограмда Нурмуҳаммад Розиқовлар барча рақибларидан устун келиб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритдилар.
ғолиб бўлган ёшларга ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
80 нафар ёшлар ўзаро беллашиб, ғолиб бўлган ёшларга ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
РОМИТАНДА АҲОЛИ ХОНАДОНЛАРИДА ЭРТАНГИ САБЗИ ЭКИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
Қишнинг сўнгги ойи совуқ келиши эртаги муддатларда экилиши режалаштирилган карам кўчати, пиёз, сабзи, лавлаги ва кўкат сабзавотлар уруғлари ва картошка экиш ишлари март ойининг биринчи ва иккинчи ўн кунликларига қадар чўзилиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.
Бундай шароитда эртаги сабзавотларнинг бир қисмини дастлабки ўсув даврида шаффоф плёнка остида парвариш қилиш ниҳолларнинг нисбатан барвақт пайдо бўлиши ва ҳосилининг оддий усулга нисбатан камида 15–20 кун эрта етилишини таъминлайди.
Шу мақсадда тумандаги аҳоли хонадонларида эртанги сабзи экиш ишлари шу кунларда айни авж паллада давом этмоқда.
Бундан ташқари тумандаги "Чандир" ҳамда "Деча" маҳалла фуқаролар йиғинида Вазирлар Маҳкамасининг 709-сонли қарори асосида фуқароларга деҳқон хўжалиги ташкил қилиш учун ер майдонларини тарқатиш ишлари олиб борилмоқда.
Қишлоқ хўжалигидаги ушбу кунларда амалга оширилаётган ишлар ўз навбатида аҳолининг дастурхони тўкин-сочинлигига ҳамда аҳоли даромадларининг ошишида ўз самарасини беради.
⚡️⚡️⚡️ САЙЁР ҚАБУЛ МУАММОЛАРГА ЕЧИМ
Бугунги кунда халқ манфаатларининг барча нарсадан устунлиги, аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини қондириш, кишилар ҳаётининг фаровонлигини таъминлаш бугунги кунимизнинг энг долзарб масалаларидан биридир.
Аҳоли муаммоларига ечим топиш мақсадида бугун, 16 февраль куни Ромитан туман ҳокимининг ўринбосари Шухрат Хўжақулов томонидан 1-секторга қарашли “Қўрғон” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |