Ташкилотларида таълим дастурларини


Ҳудудий таркибий қисм асосида мавзули режалаштириш


Download 448.77 Kb.
Pdf ko'rish
bet41/53
Sana28.07.2023
Hajmi448.77 Kb.
#1663122
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   53
Bog'liq
1 китоб

4.3. Ҳудудий таркибий қисм асосида мавзули режалаштириш


МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш 
40
IV-боб. МТТ таълим дастурига киритиш учун ҳудудий таркибий қисмни ишлаб чиқиш
Мавзуларни ишлаб чиқишда “Ўргимчак тўри” жуда муҳим хусусиятга эга:
Келгусида танланган мавзуларни очиш ва ҳар бир алоҳида мавзу учун фаолият
марказларидаги муайян жараёнларни ўргимчак тўри тартибида тўлдириш тавсия
этилади.
Табиат:

флора: пахта, ҳудудга 
хос бўлган бошқа 
анъанавий ўсимликлар;

фауна: қушлар, 
ҳашаротлар, минтақага 
хос бўлган ҳайвонлар.
Тарих:

машҳур инсонлар;

aрхитектура;

ёдгорликлар;

машҳур бинолар: 
бинолар, кўприклар, 
анъанавий уйлар.
Маданият ва санъат:

ҳунарлар;

миллий кийим;

миллий қўшиқлар;

миллий ҳаракатли 
ўйинлар;

миллий таомлар
Оила ва маҳаллий 
ҳамжамият:

aнъаналар
ва урф-одатлар;

уй анжомлари;

aждодлар ва уларнинг 
ҳаётий воқеалари;

менинг маҳаллам.
«Бизнинг
она еримиз»
Иқлим ва география:

йил фасллари;

дарёлар ва кўллар;

тоғлар;

чўллар.


МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш 
41
4.3. Ҳудудий таркибий қисм асосида мавзули режалаштириш
Фан ва табиат 
маркази:

турли хил 
дарахтларнинг 
баргларини тўплаш, 
уларни таққослаш, 
тут барглари ва 
бошқа дарахтларнинг 
барглари ўртасидаги 
фарқни билиб олиш.

ипак қурти билан 
танишиш; 

ҳар куни ипак 
қурти пилласини 
олиб келиш ва тут 
барглари билан 
боқиш;

ҳар куни пилла 
ўзгаришини томоша 
қилиш.
Тил ва нутқ маркази: 

ипакли матоларни ишлаб 
чиқиш ҳақида китобларни 
ўқиб бериш;

ҳар хил ипак матоларнинг 
расмларини кўриш;

ипак билан боғлиқ 
сўзларни ўйлаб топиш;

“И” ҳарфи билан 
бошланадиган сўзларни 
ким кўп топганини ёзиш;

оила аъзоларига савол 
бериб, ипак ҳақида ҳикоя 
тузиш;

уйда ипак билан боғлиқ 
қандай одатлар борлигини 
билиш;

уйдан оилавий ипакли 
буюмларни олиб келиб
у билан боғлиқ оилавий 
ҳикояларни сўзлаб бериш;

уйдан сопол маиший 
буюмларни олиб келиб, 
оилада уларнинг пайдо 
бўлиш тарихини сўзлаб 
бериш.
Санъат маркази:

ипакдан тикилган 
миллий либосларни 
кўриб чиқиш;

ҳар хил ипак 
матоларнинг 
нақшларини чизиш;

тут дарахтини чизиш;

aнъанавий ипак 
матоларнинг 
нақшлари мавзусида 
аппликациялар 
яратиш;

ипак мато тайёрловчи 
ҳунармандни таклиф 
қилиш ва унинг 
нақшларни қандай 
ўйлаб топишини 
тинглаш.
Қуриш-ясаш 
конструкциялаш ва 
математика маркази:

ипак матоларда нечта 
ранг ишлатилганини 
санаш;

машҳур қалъа, 
кўприкни қуриш.
«Ипак»
Сюжетли-ролли ўйин 
ва саҳналаштириш 
маркази:

болалар хоҳишига 
кўра ўзбек 
халқ эртагини 
саҳналаштириш.
Ҳудудий таркибий қисмда ҳудуднинг устувор хусусиятларни акс эттириш учун мактаб-
гача таълим ташкилоти педагоглари ҳудудий таркибий қисмни самарали режалашти-
риш учун зарур бўлган қуйидаги омилларни ҳисобга олган ҳолда таҳлил қилишлари 
керак: вақт, материаллар, МТТ урф-одатлари, педагоглар таркиби ва маҳаллий 
ҳамжамият (маҳалла), ота-оналар / оилалар, теварак-атроф.
Режалаштириш жараёнида педагоглар кузатув кенгаши, методист ва мактабгача таъ-
лим ташкилоти маъмурияти вакиллари билан биргаликда ҳар бир омилни муҳокама 
қилишади.
Вақт – кун тартиби (мактабгача таълим ташкилотининг турли муддатли гуруҳлари 
учун).
Турли шаҳарларда муайян кун тартиби ўрнатилган: эрталабки соат 8 дан кечки 
6 гача ёки эрталабки соат 7 дан кечки соат 6 гача. У ҳудуднинг асосий фаолияти – 


МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш 
42
IV-боб. МТТ таълим дастурига киритиш учун ҳудудий таркибий қисмни ишлаб чиқиш
қишлоқ хўжалиги, саноати, сайёҳлик хизматлари ва бошқаларни ҳисобга олган ҳолда 
ўрнатилади.
Материаллар – МТТда ёки гуруҳда мавжуд бўлган табиий муҳит ва манбалар. 
Бу ерда қуйидаги стратегияни таклиф қилиш мумкин: ҳамкасблар билан биргаликда 
мактабгача таълим ташкилотида материаллари етарли бўлмаган ва натижада юқори 
даражада амалга оширилмайдиган мавзуларни таҳлил қилиш ва шу тариқа ҳудудий 
таълим дастурининг барча устувор мавзуларини кўриб чиқиш. Масалан, қишлоқ 
хўжалиги асосий фаолият олиб борадиган мамлакат ҳудудларида “Куз ранглари” (ок-
тябрь) каби дастурнинг мавзулари кенгроқ очиб берилади.
Ҳудудлар ва боғлар бўйлаб экскурсиялар ташкил этилади. Болалар йиғим-терим иш-
ларида бевосита қатнашиши мумкин. Ёки транспорт турларини ўрганаётганда (но-
ябрь) далаларда ишлатиладиган махсус транспорт воситаларига алоҳида эътибор 
қаратилади.

Download 448.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling