Ташкилотларида таълим дастурларини


МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш


Download 448.77 Kb.
Pdf ko'rish
bet40/53
Sana28.07.2023
Hajmi448.77 Kb.
#1663122
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   53
Bog'liq
1 китоб

МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш 
39
наси бўлмиш Фарғона вилояти Қўқон шаҳри мисолида. Ўзбекистоннинг халқ 
амалий санъатини ўрганишда, режа асосида ҳунармандлар устахонасига экс-
курсия ташкил этиш мумкин. У ерда болалар турли буюмларнинг тайёрланиш 
жараёнини аниқ кўриб, амалий санъат фаолиятида миллий нақш элементла-
ридан фойдаланишади. 
4.3. Ҳудудий таркибий қисм асосида
мавзули режалаштириш
МТТда таълим-тарбия фаолиятини режалаштиришда, “Илк қадам” ДЎДда кўзда ту-
тилган тақвим ва мавзувий режалаштиришга кўра, ҳудудий хусусиятларни ҳисобга 
олган ҳолда, ҳудудий таркибий қисм бўйича қуйидаги устувор мавзулар аниқланди: 
“Бизнинг она юртимиз”, “Табиат”, “Тарих”, “Маданият”, “Иқлим”, “Оила ва маҳалла”.
Кейинги қадам – мавзуларни мавзувий соҳаларда кенгайтириш учун муҳокамани 
бошлаш. Буни педагоглар таркиби билан биргаликда амалга ошириш тавсия этила-
ди. МТТ учун таълим дастурини ва уларни амалга ошириш шаклларини яратиш учун 
мавзуларни режалаштиришнинг амалий усулларидан бири “ўргимчак тўри” режасини 
тузишдир.
Режанинг номи унинг интернетга мажозий ўхшашлигидан келиб чиқади – мавзунинг 
марказидан аста-секин тўлдириладиган ва амалга ошириладиган таркиб, шакллар, 
аниқ ҳаракатларнинг турли хил нурлари тарқалади.
“Ўргимчак тўри” – бу батафсил иш режа бўлиб, уни тузишда болалар ҳам фаол иш-
тирок этадилар. Ҳар бир бола берилган мавзу бўйича нима қилиши мумкинлигини та-
клиф қилади.
“Ўргимчак тўри”дан фойдаланиш қуйидагиларни тарғиб қилади:

ҳар бир боланинг индивидуал қобилиятини ривожлантириш;

ўз йўналиши бўйича бола ривожланиши;

мустақилликни ривожлантириш;

болаларда ўзига бўлган ишончни ошириш.
“Ўргимчак тўри” ривожлантириш марказлари бўйича барча фаолиятлар киритилган 
жадвал шаклида тузилади.
“Ўргимчак тўри” маъносини болалар ҳам тушуниши учун фақат матн эмас, балки 
расмлар билан ҳам тўлдирилади.
Агар “Ўргимчак тўри” жадвали ўқиш-ёзишни биладиган катта ва тайёрлов гуруҳи бо-
лалари томонидан тузилаётган бўлса, уларга мустақил равишда кичик ёзувларни ки-
ритишга имкон берилади.

Download 448.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling