МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш
36
IV-боб. МТТ таълим дастурига киритиш учун ҳудудий таркибий қисмни ишлаб чиқиш
Таълимнинг ҳудудий таркибий қисмини самарали амалга ошириш учун бир
қатор педагогик шароитлар зарур:
●
МТТда маданий-маърифий муҳитни яратиш;
●
мактабгача таълимнинг ҳудудий таркибий қисмини амалга ошириш учун пе-
дагоглар таркибини тайёрлаш;
●
мактабгача таълим ташкилоти ва жамият ўртасида самарали ҳамкорликни
ташкил этиш;
●
ҳудудий таркибий қисмнинг таълим-тарбия фаолияти билан уйғунлашиши;
●
мактабгача таълим ташкилоти ва оила – маҳалла ўртасида самарали
ҳамкорликни ташкил этиш.
Мактабгача ёшдаги болаларни ўз минтақасининг миллий урф-одатларига меҳр-
муҳаббат ва ҳурматни уйғотиш учун педагоглар таркиби ҳудудий таркибий қисмларни
ишлаб чиқиш бўйича ишларни бошлашлари учун ҳудуднинг маданий, тарихий, таби-
ий, этнографик хусусиятларини билишлари керак.
Замонавий мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини
ижтимоий шерикликсиз,
жамият билан кенг ҳамкорлик қилмасдан (музейлар, театрлар, фольклор гуруҳлари
ва бошқалар) муваффақиятли амалга ошира олмайди. Мактабгача ёшдаги болалар-
ни ўз Ватанлари маданияти билан таништиришда байрам тадбирларига тайёргарлик
жараёнида ўрганиладиган халқ байрамлари ва урф-одатлари катта аҳамиятга эга:
Мустақиллик, Наврўз байрамлари, “Ўқитувчи мураббийлар куни”, “Ватан ҳимоячилари
куни” ва бошқалар. Ота-оналарнинг қўллаб-қувватлаши жуда муҳимдир. Ватанга
муҳаббатни тарбиялаш жараёни икки томонлама бўлиши керак.
Ҳудудий таркибий қисмнинг амалга оширилишини таъминлаш учун, биринчи навбат-
да, “Илк кадам” ДЎД асосида ва Давлат талабларига мувофиқ болаларнинг маънавий-
ахлоқий ривожланиши ва тарбиясини таъминлашга қаратилган эстетик жиҳатдан жо-
зибали таълим ҳамда маданий муҳитни яратиш муҳимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: