Ташкилотларида таълим дастурларини


Download 448.77 Kb.
Pdf ko'rish
bet35/53
Sana28.07.2023
Hajmi448.77 Kb.
#1663122
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   53
Bog'liq
1 китоб

Ҳудудий таркибий қисм – бу ҳудуд тўғрисидаги материалларни ўз ичига олган асо-
сий режанинг таркибий қисмидир. Ҳудудий таркибий қисмнинг мақсади – ҳудудий 
маданий анъаналар ва хусусиятларни таълим тизими орқали ҳимоя қилиш ва ри-
вожлантириш; Ўзбекистоннинг ягона таълим тизимини сақлаб қолиш; ҳудуднинг ху-
сусиятларини ва фаолият йўналишини ҳисобга олиш; мактабгача ёшдаги болаларни 
ҳудуд ҳақидаги билимлар тизими билан қуроллаш. Ҳудудий таркибий қисмдаги таъ-
лим авлодлар давомийлиги, табиий ва маданий-тарихий муҳитнинг ўзига хослиги 
асосида қурилади.
Ҳудуднинг табиий, маданий-тарихий, ижтимоий-иқтисодий ўзига хослиги, МТТ бити-
рувчиларига жамиятнинг ҳаёт шароитларига мослашиш, Ватанга муҳаббат, соғлом 
турмуш тарзига бўлган эҳтиёжни қондириш, табиий бойликлардан оқилона фойдала-
ниш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш имконини берадиган таълимнинг ҳудудий тар-
кибий қисмини танлашни белгилайди.
Мактабгача таълимнинг ҳудудий таркибий қисмининг мазмуни мактабгача ёшдаги бо-
лаларда маънавий ва ахлоқий йўналишни, ижодкорликни ривожлантиришни, замона-
вий дунёда бағрикенгликни тарғиб қилиш учун мўлжалланган.
Мактабгача таълимнинг ҳудудий таркибий қисмининг маданий йўналишини самарали 
амалга ошириш учун қуйидаги педагогик шароитлар аниқланди ва асосланди:

мактабгача таълимнинг ҳудудий таркибий қисмини янгилаш асосида мак-
табгача ёшдаги бола шахсининг маданий йўналишини шакллантириш;

мактабгача таълимнинг ҳудудий таркибий қисмининг маданий йўналишини 
амалга ошириш учун педагоглар таркибини тайёрлаш;

мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялаш учун маданий ва маърифий 
муҳитни яратиш;
8 Болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияси. 29-бет


МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш 
35

мактабгача таълим ташкилоти ва оила ўртасида самарали ҳамкорликни 
ташкил этиш.
Мактабгача ёшдаги болаларни ижтимоийлаштириш воситаларидан бири сифатида 
ҳудудий таркибий қисмдан фойдаланиш қуйидагиларни ўз ичига олади: 

МТТ таълим дастурини бажаришда тарбияланувчиларга Ватан ҳақида би-
лимини ошириш;

аста-секин шахсий жиҳатдан аҳамиятлироқ бўлган яқиндан (уй, оила, 
маҳалла) маданий ва тарихий омиллар – камроқ яқинга босқичма-босқич 
ўтишни ҳисобга олган ҳолда ҳудудий таркибий қисмини киритиш;

болаларни ўз тарихи, маданияти, табиати билан таништиришда фаол ён-
дашиш, болалар ўзлари кўрган ва эшитганлари ҳақидаги ҳис-туйғулари ва 
ғояларини акс эттириш учун ўзлари қатнашишни истаган фаолият турини 
танлаши;

ота-оналар ва маҳаллий ҳамжамият билан ўзаро ҳамкорлик;

таълим жараёнининг барча иштирокчиларининг касбий ривожланиши (педа-
гоглар, тор мутахассислар);

педагогик фаолият тажрибасини умумлаштириш, самарадорлигини ўрга-
ниш, болалар, педагоглар, ота-оналар билан ишлашнинг асосий йўналиш-
ларида инновацион фаолият ва унинг натижалари.

Download 448.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling