МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш
34
IV-боб. МТТ таълим дастурига киритиш учун ҳудудий таркибий қисмни ишлаб чиқиш
IV-БОБ. МТТ ТАЪЛИМ ДАСТУРИГА
КИРИТИШ УЧУН ҲУДУДИЙ ТАРКИБИЙ
ҚИСМНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ
«Таълим боланинг ота-онасига, маданиятига, тили ва бола яшайдиган мам-
лакатнинг миллий қадриятларига ҳурматни тарбиялашга йўналтирилиши
керак.»
8
Aлбатта, таълим дастурларини тузишда методик кўрсатмалардан, бошқа таълим да-
стурлари ва ташкилотларининг ижобий тажрибасидан фойдаланиш мумкин. Шу би-
лан бирга, асосий таълим дастурларида муайян мактабгача
таълим ташкилотининг
хусусиятлари, шунингдек, ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари ва шартларини акс эттир-
майдиган жуда кўп маълумотли элементлар бўлиши мумкин.
Таълим дастурлари битта ҳудуднинг (маҳалла, қишлоқ, туман, шаҳар, вилоят) ҳу-
дудий хусусиятларини ҳисобга олиши мумкин. Масалан, Қорақалпоғистон Республи-
каси иқлим шароити, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, миллий урф-одат ва маросимлар-
нинг ўзига хос хусусиятларига эга.
“Илк қадам” ДЎДда тахминий кун тартиби, тахминий машғулотлар жадвали келтирил-
ган, унда 80 фоиз нисбатда ушбу дастурнинг мажбурий бажарилиши ва 20 фоизини
ҳар бир МТТ ташкилот ва ҳудуд шароитларига мослаштириши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: