МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш
20
II-боб. Мактабгача таълим ташкилоти педагогининг ишчи дастурини ишлаб чиқиш
МТТ педагогининг ишчи дастурига
ўзгартиришлар киритиш сабаблари:
педагогларнинг жорий ўқув йилидаги иш натижалари бўйича таклифлари;
адабиётлар рўйхатини янгилаш;
педагогик кенгаш қарори, мактабгача таълим ташкилоти маъмурияти
таклифлари;
гуруҳ болаларининг таркибидаги ўзгаришлар;
ишчи дастурларига ҳар йили янги ўқув йили бошланишидан олдин (педа-
гогларнинг муаммо ва ютуқларининг таҳлили асосида) ва таълим-тарбия,
болаларнинг ривожланиш жараёнларини кузатиш ҳамда баҳолаш натижала-
ри асосида ўқув йили давомида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мумкин;
ишчи дастурига ўзгартиришлар “Ишчи дастурга қўшимчалар” иловаси ша-
клида киритилиши мумкин. Кўп сонли ўзгартиришлар йиғилганда ишчи да-
стури тўпланган материалларга мувофиқ қайтадан тузатилади;
ишчи дастур – бу мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялашда доимо
ўзгариб турадиган таълим жараёнини акс эттирадиган ҳужжат;
тарбияланувчилар ушбу ишчи дастур бўйича таълим олишни тегишли таъ-
лим босқичида тугатишлари керак.
Ишчи дастурининг тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун педагоглар ва мутахассис-
лар жавобгар. Мактабгача таълим ташкилотининг йиллик режасига мувофиқ, ишчи
дастурларнинг бажарилишини назорат қилиш учун жавобгарлик методист зиммасига
юклатилади.