Tashkilotni boshqarish tizimining tuzilishi va mazmuni


Бошқаришнинг пирамидасимон тузилиши


Download 136 Kb.
bet4/8
Sana01.11.2023
Hajmi136 Kb.
#1737701
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-ICHM -mazu

Бошқаришнинг пирамидасимон тузилиши
Бошқариш даражалари вертикал (тик) боғлиқликда бўлиб, бир бирига мансабига қараб бўйсунади: бошқаришнинг юқорироқ даражасидаги менежерлар аниқлаштириладиган ва қуйи бўғинларгача етказиладиган қарорларни қабул қиладилар. Бундан ташкилотни бошқаришнинг пирамидасимон тузилиши юзага келди
Бошқаришнинг ташкилий тузилишлари шаклларининг турли-туманлилиги билан фарқланади. Уларнинг асосида фарқловчи белгилар, хусусан, ташкилотнинг ишлаб чиқариш-тижорат фаолиятининг кўламлари, ишлаб чиқариш ихтисоси, молиявий-иқтисодий мустақиллигининг даражаси, бошқаришнинг марказлаштирилганлиги (марказлаштирилмаганлиги) ётади.
Ташкилот таркибига битта фирма ёки иштирок даражасига (ташкилот фаолиятини назорат қилиш учун, масалан, унинг акцияларини маълум қисмига эга бўлиш етарли) қараб бирлашган бир неча компаниялар кириши мумкин.
Ташкилий тузилиш турлари. Ташкилотнинг турли бўлинмалари ўртасидаги алоқаларнинг хусусиятига қараб, ташкилий тузилишларнинг қуйидаги турлари ажратилади: чизиқли, функционал, чизиқли- функционал (штабли) ва матрицавий.
Бошқаришнинг чизиқли ташкилий тузилиши – бошқаришнинг энг содда ташкилий тузилишларидан биридир. Унинг хусусияти шундаки, ҳар бир тузилмавий бўлинма бошида барча ваколатлар берилган, унга бўйсунувчи ходимларга яккабошчилик асосида раҳбарликни амалга оширувчи ва ўз қўлида бошқаришнинг барча функцияларини тўплаган раҳбар-яккабошлиқ туради.


Бошқаришнинг чизиқли ташкилий тузилиши намунаси: шаҳар шифохонасининг (поликлиникасининг) андозавий тузилиши.



Чизиқли бошқаришда ҳар бир бўғин ва ҳар бир бўйсунувчи битта раҳбарга эга бўлиб, у орқали бошқаришнинг барча фармойишлари битта йўлдан бир вақтда ўтади. Бу ҳолда бошқарув бўғинлари бошқарилувчи объектларнинг барча фаолиятини натижаларига жавобгардирлар. Бунда гап раҳбарларнинг объектлар бўйича фаолияти ҳақида боради, уларнинг ҳар бири барча иш турларини бажаради, ушбу объектни бошқариш билан боғлиқ қарорларни ишлаб чиқади ва қабул қилади. Бошқаришнинг чизиқли тузилишида қарор «юқоридан қуйига» занжири бўйича етказилиши, қуйи бўғин раҳбарининг ўзи эса ундан юқорироқ даражадаги раҳбарга бўйсунганлиги туфайли, ушбу муайян ташкилотнинг раҳбарлари иерархияси шаклланади .


Соғлиқни сақлаш соҳасига тадбиқ этган ҳолда ташкилотнинг бу турини бир шаклдаги шаҳар шифохонаси (поликлиникаси) мисолида кўриб чиқиш мумкин.
Ушбу ҳолда яккабошчилик тамойили амал қилади. Унинг моҳияти шундан иборатки, унга кўра бўйсунувчилар фақат битта раҳбарнинг фармойишларини бажарадилар. Шифохонанинг бош шифокори бўлим мудирини четлаб ўтиб, шифокорга фармойиш бериш ҳуқуқига эга эмас, бошқаришнинг чизиқли тузилишида ҳар бир шифокор ўз бўлими мудирига эга, ҳар бир бўлим мудири эса бир неча бўйсунувчи шифокорларга эга. Бундай тузилиш бошқаришнинг қуйи даражаларидаги катта бўлмаган ташкилотларда (шаҳар, туман шифохоналари) амал қилади.
Чизиқли тузилишда ташкилотни бошқариш тизими ишлаб чиқаришни йириклаштириш даражасини, технологик хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш белгисига кўра тузилади.
Бошқаришнинг чизиқли тузилиши мантиқан уйғун ва расман аниқ, бироқ шу билан бирга унчалик ихчам бўлмаган ҳисобланади. Раҳбарларнинг ҳар бири тўла ҳокимликка, бироқ тор, махсус билимларни талаб этувчи функционал муаммоларни ҳал этишда нисбатан катта бўлмаган имкониятларга эга.
Бошқаришнинг чизиқли ташкилий тузилиши ўз афзалликлари ва камчиликларига эга:




Download 136 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling