Tashkilotni boshqarish tizimining tuzilishi va mazmuni


Download 136 Kb.
bet7/8
Sana01.11.2023
Hajmi136 Kb.
#1737701
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-ICHM -mazu

Афзалликлари



Камчиликлари



1.Ишловчиларнинг ихтисоси билан боғлиқ режалар ва қарорларни жуда чуқур тайёрланиши
2.Бош чизиқли менежерни муаммони чуқур таҳлил қилишдан ҳалос этиш
3.Маслаҳатчилар ва мутахассисларни жалб этиш имконияти



1.Горизонтал даражада ишлаб чиқариш бўлинмалари ўртасида ўзаро чамбарчас боғлиқликлар ва ҳаракатларнинг йўқлиги
2.Аниқ жавобгарликни етарли эмаслиги, чунки қарорни тайёрловчи, асосан, уни амалга оширишда қатнашмайди
3.Вертикал бўйича ўзаро ҳаракатнинг ўта ривожланган тизими, айнан эса: бошқариш поғоналари бўйича бўйсуниш, яъни ўта марказлашувга интилиш



Бошқаришнинг матрицали ташкилий тузилиши икки турдаги тузилишларни: чизиқли ва дастурий-мақсадли тузилишларни аралаштириш йўли билан яратилади. Дастурий-мақсадли тузилиш амал қилганда бошқариш таъсири ташкилотнинг барча бўғинлари уни ҳал этишда иштирок этадиган аниқ мақсадли вазифани бажаришга йўналтирилган.
Берилган пировард мақсадни амалга ошириш бўйича ишларнинг барчаси мавжуд бўйсуниш поғонаси нуқтаи назардан эмас, балки дастурда кўзда тутилган мақсадга эришиш нуқтаи назариданкўрилади. Бунда асосий эътибор алоҳида бўлинмаларни такомиллаштиришгагина эмас, балки барча фаолият турларини интеграциялашувига, мақсадли дастурни самарали бажаришга қулай шароитларни яратишга қаратилади. Бунда дастур раҳбарлари бу дастурни умумий амалга оширилишига бўлгани каби, бошқариш функцияларини мувофиқлаштириш ва сифатли бажаришга ҳам жавобгардирлар.
Бизнинг соғлиқни сақлаш тизимимизда бошқариш тузилишини матрицали ташкил этиш илмий дастурлар ва лойиҳаларни бажаришда, муайян илмий мақсадни, масалан гепатит вакцинасини ( сариқ касаллиги учун эмлаш дорисини) яратишни ҳал этишда кўпроқ қўлланилади.
Ўрнатилган чизиқли-функционал тузилишга, ушбу тузилишга хос вертикал алоқаларни сақлаган ҳолда, муайян дастурни (лойиҳани) бажариш бўйича мавжуд горизонтал алоқаларни мувофиқлаштирувчи ўзига хос шахслар (шахс ёки шахслар гуруҳи, вақтинча ёки доимий) киритилади. Бизнинг ҳолда, тузилишга, генетиклар (генетика Интитути), эндикринологлар (эндикринология Институти), микробиология, эпидемиология ва юқумли касалликлар шифокорлари (эпидемиология ва юқумли касалликлар Институти), эмлаш дориларини ишлаб чиқарувчилар (эмлаш дорилари ва зардоблар Институти) кирадилар. Дастурни амалга ошириш билан банд бўлган ишчиларнинг асосий қисми турли масалалар бўйича иккитадан кам бўлмаган раҳбарларга бўйсунадилар.
Дастурларни бошқариш дастур бўйича барча алоқаларни мувофиқлаштириш ва унинг мақсадларига ўз вақтида эришиш учун жавобгарликка эга бўлган, атайин тайинланган раҳбарлар томонидан амалга оширилади. Бунда юқори даражадаги раҳбарлар (бизнинг ҳолда институт раҳбарлари) жорий масалалар бўйича қарор қабул қилиш заруриятидан озод қилинади. Бунинг натижасида ўрта ва қуйи даражаларда бошқариш тезлиги ва муайян операциялар ва муолажаларни сифати учун жавобгарлик ошади, яъни ихтисослаштирилган бўлинмалар раҳбарларининг аниқ муайян дастур (бизнинг ҳолда генетика ёки эпидемиология ёки эмлаш дориларини ишлаб чиқаришга киритиш бўлимлари бўйича масъуллар) бўйича ишларни ташкил этишдаги роли сезиларли ошади.
Бошқаришнинг матрицали тузилишида дастур (лойиҳа) раҳбари унга бевосита бўйсунувчи мутахассислар билан ишламайди, балки асосан муайян дастур бўйича нима ва қачон қилиниши кераклигини аниқлайди. Бу мутахассислар чизиқли раҳбарларга (бизнинг ҳолда Институт директорларига) бўйсунадилар. Институт директорлари у ёки бу ишни ким ва қандай бажаришини ҳал этадилар.

Матрицали тузилиш ўз афзалликлари ва камчиликларига эга






Download 136 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling