Tashkilotni boshqarish tizimining tuzilishi va mazmuni
Download 136 Kb.
|
2-ICHM -mazu
Кўриниб турибдики, чизиқли тузилиш афзалликлар билан бирга қатор жиддий камчиликларга ҳам эга. Бу камчиликлар функционал тузилиш томонидан бартараф этилиши мумкин. Ташкилотни бошқаришнинг функционал ташкилий тузилиши чизиқли бошқариш тизимида қарорларни қабул қилиш учун зарур бўлган муайян иш турларини бажаришга ихтисослашган бўлинмаларнинг баъзи мажмуаси томонидан амалга оширилади. Ғоя шундан иборатки, аниқ масалалар бўйича алоҳида функцияларни бажариш мутахассисларга топширилади, яъни бошқаришнинг ҳар бир ташкилоти (ёки ижрочи) фаолиятнинг алоҳида турларини бажаришга ихтисослашган. Ташкилотда, асосан, бир тоифадаги мутахассислар ихтисослашган тузилмавий бўлинмаларга (бўлимларга) бирлашадилар. Масалан, маркетинг бўлими, режа бўлими, бухгалтерия ва шу кабилар. Шундай қилиб, ташкилотни бошқаришнинг умумий вазифаси ўртача даражадан бошлаб, функционал мезон бўйича бўлинади. Бошқаришнинг функционал тузилиши деб аталиши ҳам шундандир. Функционал бошқарув чизиқли билан бир қаторда амал қилади ва бу ижрочилар учун иккиёқлама тобеликни яратади. Катта бўлмаган касалхона мақсадларига энг яхши мос келиши мумкин бўлган оддий функционал модел ихтисослашган функционал бўлимлар ўртасида мажбуриятларни тақсимланишидан иборат. Масалан, тиббий, ҳамширалар, молия, дорихона, моддий таъминот бўлимлари, қайсики уларнинг ҳар бири ягона маъмурий занжир доирасида касалхона маъмуриятига (бош шифокорга) ҳисобот беради. Чизиқли тузилиш каби функционал тузилиш ҳам ўз афзалликлари ва камчиликларига эга:
Download 136 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling