Tashkilotni boshqarish tizimining tuzilishi va mazmuni


Download 136 Kb.
bet1/8
Sana01.11.2023
Hajmi136 Kb.
#1737701
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-ICHM -mazu


Tashkilotni boshqarish tizimining tuzilishi va mazmuni

1.Tashkilotni boshqarish tizimi tuzilmasi.


2.Tashkilotni boshqarish tizimini tashqi va ichki muxit.
3. Tashkilotni boshqarish tizimining ilmiy asoslanganligi.
4. Tashkilotni boshqarish tizimining maqsadli tizimchalari.

«Ташкилот» тушунчасининг кўплаб таърифлари ичидан қуйидагиларни ажратиш мумкин:


1. Ташкилот бу унинг ёрдамида бошқариладиган ёки бошқарувчи тизим тузилмаси яратиладиган ва сақланадиган жараён сифатида.
2. Ташкилот бу биргаликдаги меҳнат жараёнида ўз ўрнига эга бўлган ўзаро муносабатлар, ҳуқуқ, мажбуриятлар, мақсадлар, роллар, фаолият турлари мажмуаси (тизим) сифатида.
3. Ташкилот бу умумий мақсадга эга бўлган одамлар гуруҳи сифатида.
Бунда ташкилот қуйидаги мажбурий талабларга жавоб бериши лозим:
-ўзини ушбу гуруҳнинг бир қисми деб ҳисобловчи иккитадан кам бўлмаган одамнинг мавжудлиги;
-камида битта ижтимоий фойдали мақсаднинг мавжудлиги (яъни исталган якуний вазият ёки натижа);
-барча учун аҳамиятга эга бўлган мақсадга эришиш учун атайин биргаликда ишлаётган гуруҳ аъзоларининг мавжудлиги.

Демак, умумлаштирилган ҳолда ташкилот – бу фаолияти умумий мақсадга ёки мақсадларга эришиш учун онгли равишда мувофиқлаштирилган одамлар гуруҳидир.


Барча ташкилотлар бир биридан турли белгилари бўйича (функциялари, усуллари ва бошқариш тамойиллари, операциялар ва иш тартибининг мураккаблиги ва бошқа шу кабилар) фарқланади. Шу билан бирга улар барча ташкилотлар учун умумий бўлган тавсифга эга.



  • Ташкилотнинг умумий тавсифи



Ресурслар
Ҳар қандай ташкилотнинг мақсади у томонидан ўзининг тактик ва стратегик мақсадларига эришиш учун қўлланиладиган ресурслар миқдори ва уларни ўзгартириш ҳисобланади.
Асосий ресурслар – бу одамлар (меҳнат ресурслари), асосий ва айланма маблағлар, технологиялар ва ахборот.



  • Ташқи ва ички муҳит

Ташкилотнинг энг аҳамиятли хусусиятларидан бири бу унинг ташқи муҳитга боғлиқлиги ҳисобланади. Ҳеч бир ташкилот ташқи муҳитдан ажралган ҳолда амал қилиши мумкин эмас. Бу ташкилот фаолиятидан қатъий назар ташқи муҳитда юзага келадиган ҳамда у ёки бу даражада ташкилотга таъсир кўрсатадиган шароитлар ва омиллардир.
Ташкилотга ташқи муҳитнинг (сиёсий ва иқтисодий муҳит, маданият, экология ва бошқалар.) таъсирини кўрганда, унинг бир хил эмаслигини назарда тутиш лозим. Шунинг учун ташқи таъсирнинг энг муҳим омилларини аниқлашга қодирлик ва ташқи таъсирга жавоб беришнинг самарали йўлларини ишлаб чиқиш муҳимдир.
Ташкилотнинг ички муҳити деганда ташкилот ичидаги омиллар тушунилади. Ташкилот ўзида одамлар томонидан яратилган тизимни акс эттирганлиги сабабли, уларнинг ички омиллари асосан бошқарув қарорларининг натижаси ҳисобланади. Моҳияти бўйича бу ташкилотнинг хўжалик тузилиши, унинг таркиби.
Ташкилотнинг ички муҳити




  • Ташкилотнинг мақсадлари

Ташкилотни мақсадга эришиш воситаси сифатида кўриш лозим.
Мақсадлар –меҳнат жамоаси эришишга интилаётган пировард вазият ёки исталган натижадир.
Ташкилот доим меҳнат жамоасининг барча аъзолари эришишга интилаётган ҳеч бўлмаганда битта умумий мақсадга эга бўлади. Амалиётда фақат бир мақсадга эга бўлган ташкилотлар жуда кам учрайди. Бир неча ўзаро боғлиқ мақсадларга эга ташкилотларни мураккаб ташкилотлар деб аташади. Муҳими, меҳнат жамоаси кўзлаган мақсадлар ҳаққоний ва бажариладиган бўлишидир.
Ташкилот тузилиши – бу бошқариш даражалари ва функционал соҳаларнинг мантиқий ўзаро муносабати бўлиб, ташкилот мақсадларига энг самарали эришишга имкон берувчи шаклда қурилган.
Вазифа – бу олдиндан ўрнатилган йўллар билан олдиндан келишилган муддатларда бажарилиши лозим бўлган белгиланган ишлар ёки ишнинг бир қисмидир (операциялар, муолажалар).
Технологик нуқтаи назардан, вазифалар ишчига эмас, балки лавозимга белгиланади. Ташкилот тузилишига мувофиқ, ҳар бир лавозимга ташкилот мақсадига эришишда зарур улуш сифатида қаралувчи қатор вазифалар белгиланади.

Download 136 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling