Tashkilotni boshqarish tizimining tuzilishi va mazmuni
Download 136 Kb.
|
2-ICHM -mazu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари
Ташкилотнинг тўр кўринишидаги тузилиши ҳокимлик ваколатларини эмас, балки ўзаро боғлиқликларнинг тузилиши ҳисобланади. Бунда юзага келувчи муаммолар ечимини ва мақсадларга эришиш йўлларини излаш бундай ташкилотда барча мавжуд маблағлар ва имкониятларни доимий ҳисобга олишни амалга оширилишини кўзда тутади. Ташкилотнинг тўр кўринишидаги тузилишида раҳбарнинг мавжудлиги шарт эмас, баъзан гуруҳнинг ўзи вақтинчалик ёки доимий бўлиши мумкин бўлган муайян ишни бажариши мумкин. Мақсадли гуруҳ аъзоларининг ҳар бири ўз пирамидаси доирасида тобе бўлиши мумкин, бироқ қўйилган вазифаларни бажариш учун улар биргаликда гуруҳ сифатида ишлайдилар. Бу ишчи гуруҳлари шунингдек идоралараро ва фанлараро бўлиши ҳамда фаолиятни мувофиқлаштиришни амалга ошириши, қилинган ишни таҳлил қилиши ва келажакда қўшма лойиҳаларни амалга оширишни режалаштириши мумкин.Шунингдек, ҳамкорлик муносабатлари, яъни умумий мақсад ёки вазифаларга эришиш учун биргаликда ишловчи гуруҳ аъзолари ўртасидаги мажбуриятларни тақсимлаш асосида қурилган вақтинчалик ёки доимий амал қилувчи қўмита ҳам бўлиши мумкин. Мавжуд тўр кўринишидаги тузилишга давлат сиёсатини ва турли давлат идоралари ишини мувофиқлаштирувчи Ҳукумат маҳкамаси мисол бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бундай ёндашув асосан мақсадли гуруҳ фаолиятида қўлланилади. Бу гуруҳ касалхона бўлимлари ишини мувофиқлаштирувчи фаннинг муайян соҳасидаги тор мутахассислар ёки турли тоифадаги мутахассисларни бирлаштирувчи экспертлар гуруҳидан ташкил топади. Улар илмий-техник ифодадаги (масалан, янги компьютер томографни яратиш учун) муайян вазифаларни бажариш учун тузилади ва бунда фақат тиббий эмас, балки техник, иқтисодий, ишлаб чиқариш ва бозор соҳалари ҳам эътиборга олинади. Соғлиқни сақлашда тўр кўринишидаги тузилишлар расмийлаштирилиши мумкин, бироқ улар ахборотларнинг тўр тизимини ичига олиши лозим. Бу турли тоифадаги шифокорларга муайян касални даволаш, ёки бўлим ишчиларининг мажлиси («қисқа муддатли мажлис»), ёки соғлиқни сақлаш вазифаларини (масалан, тарқалиши муайян қўзғатувчилар билан боғлиқ оқсил ёки бошқа юқумли касалликлар билан курашиш) ҳал этиш дастурларини ишлаб чиқиш учун тузилувчи соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва молия идораларининг маъмурий ишчилари ва мутахассисларидан иборат мақсадли гуруҳлар масалалари бўйича маслаҳатлашишга имкон беради. Тўр кўринишидаги тузилиш ўзига хос вазифаларга эришиш учун зарур мутахассислар ва ташкилотларнинг функционал бирлашмаси ҳисобланади. Бунда у турли хил ташкилотлардан мутахассисларни бирлаштириши мумкин. Масалан, қизамиқ билан курашиш дастурини амалга ошириш қўйилган мақсадга эришиш учун зарур чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиши ва амалга оширишга қодир турли ташкилотларга тааллуқли фаннинг турли соҳаларидаги мутахассислар гуруҳини тузишни талаб этади. Назорат саволлари: 1.Ташкилотга таъриф Беринг. 2. Тащкилот ва унинг вазифаларини таксимлаш. 3.Ваколат тушунчаси нима. 4.Ваколат чегараси нимадан иборат. 5.Чизикли ва рахбарият –аппарати ваколатлари. Download 136 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling