Афзалликлар
|
Камчиликлар
|
1. Аниқ функцияларни амалга оширишга жавобгар мутахассисларнинг юқори билими
|
1. «Ўз» бўлинмаларининг мақсад ва вазифаларини амалга оширишдан ўта манфаатдорлик
|
2.Чизиқли менежерларни баъзи махсус масалаларни ҳал қилишдан озод этиш
|
2.Турли функционал хизматлар ўртасидаги доимий ўзаро алоқаларни сақлашдаги қийинчиликлар
|
3. Воқеликлар ва жараёнларни андозага солиш, расмийлаштириш ва дастурлаш
|
3.Ўта марказлаштириш ғоясини юзага келиши
|
4.Бошқариш функцияларини бажаришда такрорлашлар ва бир хилликларни истисно қилиш
|
4.Қарорларни қабул қилиш тартибини узунлиги
|
5. Кенг тоифали мутахассиларга эҳтиёжни камайтириш
|
5.Ўзгаришларга қийинчилик билан мослашувчи нисбатан қотиб қолган ташкил этиш шакли
|
Бошқаришнинг чизиқли тузилиши каби, функционал тузилишининг камчиликлари ҳам чизиқли-функционал тузилиш билан сезиларли даражада бартараф этилади.
Бошқаришнинг чизиқли-функционал (штабли) тузилишида тўла ҳокимликни маълум жамоани бошқарувчи чизиқли раҳбар ўз зиммасига олади. Унга муайян масалаларни ишлаб чиқиш ва унга мос қарорлар, дастурлар, режаларни тайёрлашда функционал бўлинмалардан иборат махсус аппарат ёрдам беради.
Бошқариш тузилишини ташкил этишнинг ушбу моделини клиникали тиббий илмий-тадқиқот институти мисолида кўриб чиқиш мумкин.
Бошқаришнинг чизиқли-функционал ташкилий тузилишига мисол: клиникали тиббий илмий-тадқиқот инаститути
Ушбу ҳолда функционал тузилмалар-бўлинмалар (клиника, илмий бўлим) институт директорига бўйсунади. Улар ўз қарорларини ҳаётга ё институт директори орқали, ёки (ўз ваколатлари чегарасида) бевосита мос раҳбарлар (илмий ишлар бўйича директор муовини, даъволаш ишлари бўйича директор муовини – клиника бош врачи) орқали тадбиқ этадилар.
Шундай қилиб, чизиқли-функционал тузилиш ташкилот вазифаларини бажаришга ёрдам берувчи институт директори қошидаги махсус бўлинмаларни (клиника, илмий бўлим) ўз ичига олади. Чизиқли-функционал тузилиш ҳам ўз ижобий томонларига ва камчиликларига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |