Tashkilotni boshqarish tizimining tuzilishi va mazmuni


Download 136 Kb.
bet5/8
Sana01.11.2023
Hajmi136 Kb.
#1737701
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-ICHM -mazu

Афзалликлари



Камчиликлари



1. Бошқаришнинг ягоналиги ва аниқлиги
2. Ижрочилар фаолиятининг мослиги
3. Бошқаришнинг оддийлиги
4. Аниқ ифодаланган жавобгарлик
5. Қарорларни қабул қилишдаги тезкорлик
6. Раҳбарни ўз бўлинмаси фаолиятининг пировард натижалари учун шахсий жавобгарлиги

1.Бошқаришнинг барча функциялари бўйича юқори талаблар, яъни у муфассал тайёрланган бўлиши лозим
2. Қарорларни режалаштириш ва тайёрлаш бўйича бўғинларнинг йўқлиги
3. Самарали раҳбарликни таъминлаш учун раҳбарга ахборотлар билан ҳаддан ошиқ юкланганлик, бўйсунувчи, юқори даражадаги ва алмашинувчи тузилмалар билан алоқаларнинг кўплиги
4. Бир бирига бўйсунувчилар ўртасидаги қийин алоқалар
5. Ҳокимликни бошқарувнинг юқори даражасида тўпланиши

Кўриниб турибдики, чизиқли тузилиш афзалликлар билан бирга қатор жиддий камчиликларга ҳам эга. Бу камчиликлар функционал тузилиш томонидан бартараф этилиши мумкин.
Ташкилотни бошқаришнинг функционал ташкилий тузилиши чизиқли бошқариш тизимида қарорларни қабул қилиш учун зарур бўлган муайян иш турларини бажаришга ихтисослашган бўлинмаларнинг баъзи мажмуаси томонидан амалга оширилади.
Ғоя шундан иборатки, аниқ масалалар бўйича алоҳида функцияларни бажариш мутахассисларга топширилади, яъни бошқаришнинг ҳар бир ташкилоти (ёки ижрочи) фаолиятнинг алоҳида турларини бажаришга ихтисослашган.
Ташкилотда, асосан, бир тоифадаги мутахассислар ихтисослашган тузилмавий бўлинмаларга (бўлимларга) бирлашадилар. Масалан, маркетинг бўлими, режа бўлими, бухгалтерия ва шу кабилар. Шундай қилиб, ташкилотни бошқаришнинг умумий вазифаси ўртача даражадан бошлаб, функционал мезон бўйича бўлинади. Бошқаришнинг функционал тузилиши деб аталиши ҳам шундандир. Функционал бошқарув чизиқли билан бир қаторда амал қилади ва бу ижрочилар учун иккиёқлама тобеликни яратади.
Катта бўлмаган касалхона мақсадларига энг яхши мос келиши мумкин бўлган оддий функционал модел ихтисослашган функционал бўлимлар ўртасида мажбуриятларни тақсимланишидан иборат. Масалан, тиббий, ҳамширалар, молия, дорихона, моддий таъминот бўлимлари, қайсики уларнинг ҳар бири ягона маъмурий занжир доирасида касалхона маъмуриятига (бош шифокорга) ҳисобот беради. Чизиқли тузилиш каби функционал тузилиш ҳам ўз афзалликлари ва камчиликларига эга:




Download 136 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling