Тавсия этилаётган адабиётлар: Асосий адабиётлар


Download 1.58 Mb.
bet2/2
Sana06.11.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1751137
TuriУчебник
1   2
Bog'liq
5-мавзу. 3-маъруза

Мундарижа

  • Сўз боши.
  • 4
  •  
  • 1. Ўзбекистон Республикасининг ер фонди.
  • 5
  • 1.1 Ер фондининг тоифалари ва уларнинг тавсифи.
  • 5
  • 1.2 Ер фондининг тоифаларининг ер турлари бўйича тақсимланиши.
  • 17
  • 1.3 Фермер хўжаликларининг ер участкаларидан фойдаланиши.
  • 28
  •  
  • 2. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ерларининг тупроқлари, уларнинг унумдорлик даражаси ҳамда тупроқлари мониторинги
  • 31
  • 2.1 Суғориладиган тупроқлар ва уларнинг унумдорлик даражаси динамикаси.
  • 31
  • 2.2 Қишлоқ хўжалиги ерлари тупроқлари мониторинги.
  • 41
  •  
  • 3. Ердан оқилона фойдаланиш, уни муҳофаза қилишга йўналтирилган саҳони янада такомиллаштириш
  • 47
  • 3.1 Қишлоқ хўжалик электрон рақамли хариталарни янгилаш.
  • 47
  • 3.2 Ўзбекистон Республикасида 2014 йил давомида ер майдонлари ва бонитет балллари ўзгарган қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларнинг қишлоқ хўжалик ерлари норматив қиймат баҳосини аниқлаш.
  • 49
  • 3.3 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш.
  • 52
  •  
  • 4. Ердан фойдаланиш ва унинг муҳофаза қилишни назорат қилиш жараёнида ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини ташкил қилиш, ер мониторинги юритишни амалга ошириш.
  • 59
  • 4.1 Ер ресурсларидан фойдаланиш, уни муҳофаза қилишда давлат назоратини амалга ошириш.
  • 59
  • 4.2 Туман маъмурий чегарасидаги барча ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг ерларини йўқлама (инвентаризация)дан ўтказиш.
  • 68
  • 4.3 Ер фондининг ҳолатини кузатиш, ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва оқибатларини тугатиш, ер мониторингини юритиш.
  • 69
  •  
  • 5. Ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер муносабатларини тартибга солинишини такомиллаштириш жараёнида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлашдаги асосий муаммолар.
  • 73
  • 1.1 Ер фондининг тоифалари ва уларнинг тавсифи
  • Ўзбекистон Республикаси ер ресурсларининг 2017 йил 1 январ ҳолати тўғрисида Миллий ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан ҳисобот йилида корхона, муассаса, фермер хўжаликлари ва ташкилотларнинг ерларидаги барча ўзгаришлари тўғрисидаги маълумотлар асосида ҳамда туман, шаҳар ва вилоят ҳокимларининг қарорлари билан тасдиқланган йиллик ер ҳисоботларини республика бўйича умумлаштириш натижасида тузилди.
  • 2017 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг маъмурий чегарасидаги умумий ер майдони 44896,9 минг гектарни ташкил қилади. Республика бўйича корхона, ташкилот, муассасалар, фермер хўжаликлари ва фуқароларнинг фойдаланишидаги жами ерлар 44892,4 минг гектарни, шундан суғориладиган ерлар эса 4312.9 минг гектарни ёки умумий ер майдонининг 9,6 фоизини ташкил қилади.
  • Давлат ер кадастрини юритиш нималар асосида таъминланади?
  • (11-модда)
  • аэрокосмик суратга олишларни, топография-геодезия, картография, тупроқшунослик, агрохимия, геоботаникага оид ва бошқа изланишлар ва тадқиқотларни ўтказиш, ерларни миқдор ва сифат жиҳатдан ҳисобга олиш ва баҳолаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатига олиш
  • ер ресурслари бўйича туман хизматларининг фаолиятини, кўчмас мулк давлат кадастри туман ва шаҳар хизматларининг фаолиятини мувофиқлаштириш
  • ерлар мавжудлиги ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш
  • жорий тадқиқотлар, суратга олишлар ҳамда ер мониторинги материалларидан фойдаланган ҳолда ер-кадастр ахборотларига оид маълумотлар мажмуини яратиш ва тартибга солиб туриш
  • ЕР КАДАСТРИ АХБОРОТ ТИЗИМИ ЎЗ ИЧИГА НИМАЛАРНИ ОЛАДИ?
  • “ДЕКТ”қонун
  • Ўзбекистон Республикаси “Давлат ер кадастри тўғрисида” қонунининг 24- моддасига кўра Ер кадастрига доир ахборот тизими - ер ресурслари тўғрисидаги фазовий-мувофиқлаштирилган маълумотларни тўплаш, улар устида ишлаш, уларни акс эттириш ва тарқатишни амалга оширувчи автоматлаштирилган жўғрофий ахборот тизимидир.
  • Ер кадастрига доир ахборот тизими ер ресурсларини рўйхатга олиш, баҳолаш, уларнинг истиқболини белгилаш ва улардан фойдаланишни бошқаришнинг илмий ҳамда амалий вазифаларини ҳал этиш учун мўлжалланган.
  • .
  • ЕР КАДАСТРИ АХБОРОТИ НИМА УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН?
  • Ер кадастрига доир ахборотлар ерни рўйхатга олиш, ерни ҳисобга олиш ва ер баҳосига оид ахборотлар мажмуини ташкил этади ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, шунингдек манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар фойдаланиши учун мўлжалланган бўлади.
  • Ер кадастрига доир ахборотни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
  • Ерлардан фойдаланиш, уларни тиклаш ва муҳофаза қилиш, ер участкалари бериш (реализация қилиш) ва уларни олиб қўйиш, ер учун тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш, ер тузиш ишларини бажариш, хўжалик фаолиятига баҳо бериш ҳамда ердан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бошқа тадбирларни амалга ошириш чоғида давлат ер кадастри маълумотларидан фойдаланилиши шарт.
  • Ер кадастрига доир ахборот давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига текинга тақдим этилади, юридик ва жисмоний шахсларга эса ҳақ эвазига берилади.
  • Ер кадастрига доир ахборотдан фойдаланувчилар бундай ахборотни қонун ҳужжатларида назарда тутилган муддатлар ва ҳажмларда ёки шартнома асосида олишга ҳақлидирлар.
  • Ер кадастрига доир ахборот тизими
  • мўлжалланиши бўйича
  • ҳудудни қамраб олиши бўйича
  • кўп мақсадли
  • махсус
  • республика тизими
  • минтақавий тизими
  • Локал тизим
  • Давлат ер кадастрини юритиш қандай молияланади?
  • Давлат ер кадастрини юритиш борасидаги ишлар давлат бюджетидан, шунингдек ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олганлик учун ундириладиган маблағлар ва қонун ҳужжатлари билан ман этилмаган бошқа манбалар ҳисобидан молияланади

Мавзуни такрорлаш учун саволлар

  • 1. Ер кадастри тушунчасини нимани англатади?
  • 2. Ер кадастрининг ҳуқуқий асослари сифатида қандай норматив ҳужжатлар хизмат қилади?
  • 3. Қонунчилик ҳужжатларида ер кадастрини юритишнинг қандай тамойиллари белгилаб берилган?
  • 4. Қонун ҳужжатларига кўра ер кадастри қандай таркибий қисмлардан ташкил топади?
  • 5. Қонун ҳужжатларига кўра ер кадастрини юритишни бошқаришни қайси органлар амалга оширади?
  • 6. Ер кадастрини юритишни бошқарувчи органларга қандай ваколатлар берилган?

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling