Кластер
Венна диаграммаси
“Балиқ скелети” чизмаси
“Нилуфар гули” чизмаси
Г уруҳларни жойлаштиришнинг энг мақбул чизмаси
2- БОБ. ОЛИЙ МАТЕМАТИКА.ЭҲТИМОЛЛАР НАЗАРИЯСИ ВА МАТЕМАТИК СТАТИСТИКА ФАНИДАН ЭЛЕКТРОН ЎҚУВ МОДУЛИ ИШЛАНМАСИ
2.1. ТАСОДИФИЙ МИҚДОРЛАРНИНГ СОНЛИ ХАРАКТЕРИСТИКАЛАРИНИ ЎРГАНИШДА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Режа:
Тасодифий миқдорнинг таърифи. Дискрет ва узлуксиз тасодифий
миқдорлар
2. Тасодифий миқдорларнинг сонли характеристикалари
3. Амалиётда кўп қўлланиладиган дискрет ва узлуксиз тасодифий
миқдорлар
Таяанч иборалар: Тасодифий миқдор, дискрет тасодифий миқдорлар, узлуксиз тасодифий миқдор, тақсимот функцияси, эҳтимолликнинг тақсимот зичлиги, математик кутилиш, дисперция, ўртача квадратик четланиш, биномиал, Пуассон, текис, кўрсаткичли, нормал тақсимланган тасодифий миқдорлар.
Дарснинг мақсадлари:
Таълимий мақсади: талабаларда тасодифий миқдорнинг таърифи, дискрет тасодифий миқдор эҳтимолликларининг тақсимот қонуни, дискрет тасодифий миқдорлар устида амаллар, тақсимот функсияси, эҳтимолликнинг тақсимот зичлиги ҳақида билимларни амалий масалаларга қўллаш кўникмасини ҳосил қилиш.
Ривожлантирувчи мақсади: талабаларнинг изланувчанлик фаолиятини рағбатлантириш, муаммоли топшириқларга мулоҳазали жавоблар бериш кўникмаларини ҳосил қилиш ҳамда уларда натижаларни умумлаштириш мантиқий ва ижодий қобилиятини, мулоқот маданиятини ривожлантириш.
Тарбиявий мақсади: талабаларни мустақил фикрлаш ва фаол мустақил иш фаолиятига жалб этиш, уларда ўзаро хурмат, ҳамкорлик фазилатларини шакллантириш ҳамда фанга бўлган қизиқишни ўстириш.
Дарснинг жиҳозлари: Синф доскаси, дарсликлар, ўқув ва услубий қўлланмалар, маърузалар курси, тарихий маълумотлар, изоҳли луғатлар, атамалар, ўтилган дарс мавзуси бўйича саволлар ва муаммоли топшириқлар мажмуаси, тестлар, карточкалар, шахсий компютер, лазерли проектор.
Do'stlaringiz bilan baham: |