Тавсия килинадиган иш битирув лойиха иши булиб у Олий математика. Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика фанини ўрганишда илғор педагогик технологияларни куллаш муаммосига багишланган
Модуль бир неча блоклардан иборат бўлиши мумкин
Download 0.86 Mb.
|
DIYOROV-BMI-18
- Bu sahifa navigatsiya:
- Модулли ёндашув тамойиллари
- Модуль турлари
Модуль бир неча блоклардан иборат бўлиши мумкин:
Блок. Кириш назорати- янги мавзуни ўрганиш учун мавжуд базавий ва қолдиқ билимларни текширишга қаратилган. Блок. Назарий блок. Мавзунинг ҳар бир мантиқий бўлаги учун тузилган ахборот ва кўргазмали материаллардан иборат (Ахборот расм, диаграмма, схемаларда тўлиқ кўрсатилиши мақсадга мувофиқ). Блок. Назарий ахборотни ҳар бир бўлагини талабалар билан биргаликда таҳлил этишга қаратилган. Блок.Амалий блок. Назарий билимлар асосида талабаларнинг амалий фаолиятини ташкил этиш. Блок. Чуқурлашиб борувчи блок. Мавзуга оид соҳа бўйича мураккаб топшириқларни бажариш. Блок. Назорат блоки. Бажарилган топшириқларни назорат қилиш. Блок. Назорат натижаларини таҳлил этиш. Умумий йўл қўйилган ҳатоликларни аниқлаш ва таҳлил қилиш. Блок. Чиқиш назорати. Мавзу бўйича белгиланган топшириқларни бажариш ва топшириш. Модулли ёндашув тамойиллари: Модуллилик Мазмунни структуралаштириш Динамик ҳаракатни таъминлаш (соддадан-мсураккабга) Фаолиятлилик Эгилувчанлик (гибкость) Натижаларни олдиндан аниқлаш Маслаҳатларнинг турли-туманлигини таъминлаш. Модуль турлари: Назарий модуллар( Назарий билимларни шакллантиришга йўналтирилган модуллар). Амалий модуллар (Амалий кўникмаларни ва малакаларни шакллантиришга йўналтирилган модуллар). Технологик ёки аралаш модуллар (назарий билим, амалий куникма ва малакаларни шакллантиришга йўналтирилган модуллар) . Модулли таълим технологияси ва унга асосланган МOODLE тизими ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз. Ўзаро мантиқий боғланишда бўлган ўқув материалларининг бир бутун умумий мазмунни касб этувчи маълум мақсадга қаратилган ва уларни ўзлаштириш технологиялдари биргалдикда модул дейилади. Ўқув фанлари бир қанча мустақил модулларга ажратилади.Модулли таълим анъанавий таълимга муқобил сифатида вужудга келган бўлиб ўзида педагогик назария ва амалиет жараенида тўпланган энг илғор тажрибаларни мужассамлаштиради. Модулли таълимнинг асосларини Ю.Цявиченс ишлаб чиққан. Модулли таълимнинг моҳияти - талабалар модуллар билан ишлаб уларнинг аниқ(муайян) ўқув мақсадларига асосан мустақил(айрим ҳолларда қисман ўқитувчининг ёрдамида) равишда эришадилар. Педагоглар кетма-кет қийинлашиб борувчи модул - дастурларини ишлаб чиқадилар. Дастур таркибида кириш ва оралиқ назоратлари учун материаллар ҳам киритилади ва талабалар билан бирга таълим жараёнини бошқариб боради. Модулли таълимда қуйидаги имкониятлар яратилади. Таълим субъект- субъект муносабати асосида яратилади. Ҳар бир талаба билан индивидуал ишлаш. Индивидуал ёрдамни эҳтиёжга қараб ошириш. Талаба ва ўқитувчи ўртасидаги мулоқат шаклининг ўзгариши. Электрон таълим ресурслари ва улардан масофавий ўқитишда фойдаланиладиган кўплаб тизимлар яратилган. Улардан бири модулли таълим технологияларига асосланган MOODLE (Modular object - Oriented Dynamic Leorniiiing Enviroment жумласининг қисқартмаси) тизими бўлиб ўзбекча “Модулли объктга йўналтирилган динамик ўқув муҳити” маъносини беради. Бу тизим Мартин Доугеамс томонидан яратилган. MOODLE – махсус сайтнинг махсулотларини бошқарувчи ўқитувчиларнинг онлайн курсларини тузиш қўлланмалари ва қидирув тизимидир. Электрон(Eleorning) таълим манбалари қуйидагилардан иборат Муаллифлик дастурий маҳсулотлар(Authoring tools) Виртуал таълим жараёнини бошқарувчи тизимлар (LMS – Leorning Management Sistems) Ички контентни бошқарувчи тизимлар (CMS - Content Management Sistems) Бизга таниш бўлган модул дастурларига асосланган модулли таълим технологияси ва MOODLE тизими тушунчасидаги модул ҳамда MOODLE сўзлари айнан бир хил маъноли эмас. Биринчиси мустақил функционал мантиқий боғланишли яхлит мазмунли ўқув материали маъносида ишлатилса иккинчиси қисқартма сўз бўлиб “Модулли объктга йўналтирилган динамик ўқув муҳити” маъносини беради. Умумий томони шундаки MOODLE тизимида модулли таълим технологияларидан ҳам фойдаланилади. Бу тизимни ташкил этиш қуйидаги 6 та босқичда амалга оширилади: 1.Тахлил 2. Лойиҳалаштириш 3. Жорий этиш 4. Контентлар билан боғланиш 5. Ишга тушириш 6. Ривожлантириш. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling