Таянч сўз ва иборалар
Психофизика фани пайдо бўлиши ва шаклланишида Э.Вебер ва Т.Фехнернинг тадқиқотларининг ўрни
Download 184.5 Kb.
|
1-мавзу
1.3.Психофизика фани пайдо бўлиши ва шаклланишида Э.Вебер ва Т.Фехнернинг тадқиқотларининг ўрни.
Немис физиологи Э.Вебер (1795-1878) кишининг ўнг ва чап қўлларида кўтариб турган иккита нарсанинг қайси бири оғирроқ эканлигини аниқлай билиш қобилиятини текширар экан, фарқ ажратиш сезгирлиги мутлоқ эмас, балки нисбийлигини қайд этган эди. Бундан қўшимча қўзғатувчининг асосий қўзғатувчига нисбатан доимий ўлчам бўлиши керак, деган маъно келиб чиқади. Жумладан, қўлда 100 грамм оғирликдаги юк турган бўлса юкнинг билинар-билинмас оғирлигини пайқаш учун оғирлик 3.4 грамм атрофида оширилиши керак. Юкнинг оғирлиги 1000 грамм бўлган тақдирда эса сезги ҳосил қилишида салгина фарқ сезиши учун оғирлик 33.3 грамм чамаси оширилиши керак. Шундай қилиб, илк қўзғатувчининг ўлчами қанчалик катта бўлса, унга қўшимча ҳам шунчалик катта бўлиши лозим. Фарқланишнинг бошланиши мазкур анализатор учун доимий бўлган нисбий ўлчаш билан белгиланади. Кўриш анализатори учун бу нисбат тахминан ни, эшитиш анализатори учун ни, тактил анализатори учун, ни ташкил этади. Бу ҳолатни тажриба йўли билан текшириш унинг фақат ўртача кучга эга бўлган қўзғатувчилар учун уриниш эканлигини кўрсатади. Немис физиги Г.Фехнер (1801-1887) Вебер ўтказган тажрибаларда олинган маълумотларга асосланиб, сезгиларнинг жадаллиги қўзғатувчининг кучига боғлиқлигини қуйидагича шаклида ифодаланган эди. S = KLg j +C Бунда S - сезгининг жадаллигини, j - қўзғатувчининг кучини, К ва C константлар ўзгармас, доимийлиги ва миқдорларни билдиради. Асосий психофизик қонун номи билан юритиладиган қонун қуйидагича изоҳланади. Сезгининг жадаллиги қўзғатувчи кучининг логарифмига пропорционалдир. Бошқача қилиб айтганда, қўзғатувчининг кучи геометрик прогрессия йўли билан оша борган тақдирда сезгиларнинг жадаллиги арифметик прогрессия йўли билан ошади. Бу қонун Вебер - Фехнер қонуни ҳам деб аталади. Айирма сезувчанлик ёхуд фарқ ажратиш сезувчанлиги ҳам фарқланиш чегарасининг ўлчамига нисбатан тескари боғланишда бўлади; фарқланиш чегараси қанчалик катта бўлса, айирма сезувчанлик ҳам шунчалик кам бўлади. Download 184.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling