Таянч тушунча ва иборалар


Download 188.26 Kb.
bet10/41
Sana19.04.2023
Hajmi188.26 Kb.
#1364789
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   41
Bog'liq
6-мавзу МАНТИҚ

S

1-сурат
Жузъий тасдиқ ҳукм сон жиҳатидан жузъий, сифат жиҳатидан тасдиқийдир.У лотинча AFFIRMO сўзининг иккинчи унли ҳарфи I билан белгиланади. Масалан: Баъзи талабалар ёш шоирлардир. Баъзи S-P дир. Бунда субъект ҳам, предикат ҳам бўлинмаган (2-сурат).



P

S

2-сурат
Умумий инкор ҳукми сон жиҳатидан умумий, сифат жиҳатидан инкорийдир. У лотинча NEGO – инкор этаман сўзининг биринчи унли ҳарфи E билан белгиланади. Масалан: Ҳеч бир ҳодиса сабабсиз юзага келмайди. Ҳеч бир S-P эмас. Унда субъект ҳам предикат ҳам бўлинган (3-сурат).

P

S

3-сурат
Жузъий инкор ҳукми сон жихатидан жузъий, сифат жиҳатидан инкорийдир. У лотинча NEGO сўзининг иккинчи унли ҳарфи О билан белгиланади. Масалан: Курсимизнинг баъзи талабалари аълочи эмас. Баъзи S-P эмас. Бунда субъект бўлинмаган, предикат эса бўлинган (4-сурат).

P

S

4-сурат
Демак, мулоҳазаларнинг тўғри ёки нотўғрилигини аниқлашда ва баъзи бошқа ҳолатларда оддий ҳукмларнинг миқдор ва сифати бўйича бирлашган классификацияси (асосий турлари)дан фойдаланилади. Улар қуйидагилардан иборат:
1. Умумий тасдиқ ҳукмлар. Улар бир вақтнинг ўзида ҳам умумий, ҳам тасдиқ бўлган фикрни ифодалайди. Масалан, «Ҳамма талабалар мантиқ илмини ўрганадилар». Бу ҳукмлар лотин алифбосидаги А ҳарфи билан белгиланади ва «Ҳамма S–Pдир» формуласи орқали ифодаланади.
2. Умумий инкор ҳукмлар бир вақтнинг ўзида ҳам умумий, ҳам инкор бўлган фикрни ифодалайди. Масалан, «Ҳеч бир ишбилармон режасиз иш юритмайди». Бу ҳукм «Ҳеч бир S–P эмас» формуласи орқали ифодаланади ва лотинча E ҳарфи билан белгиланади.
3. Жузъий тасдиқ ҳукмлар бир вақтнинг ўзида ҳам жузъий, ҳам тасдиқ бўлган фикрни ифодалайди. Масалан, «Баъзи талабалар масъулиятли». У лотинча I ҳарфи билан белгиланади ва «Баъзи S–Pдир» формуласи орқали ифодаланади.
4. Жузъий инкор ҳукм бир вақтнинг ўзида ҳам жузъий, ҳам инкор бўлган фикрни ифодалайди. Масалан, «Баъзи талабалар спорт билан шуғулланмайдилар». Унинг формуласи «Баъзи S–P эмас» бўлиб, лотинча O ҳарфи билан белгиланади.
6. Предикатнинг мазмунига кўра ҳукмлар учга бўлинади: мавжудлик, хусусият ва муносабат ҳукмлари.
Мавжулик ҳукми воқеликда бирор буюм ёки ҳодиса борлиги ёки йўқлигини ифодалайди. Масалан: Термиз шаҳрида ҳайвонот боғи мавжуддир. S-P дир. Ойда ҳаёт мавжуд эмас. S-P эмас.
Хусусият ҳукми бирор буюм ёки ҳодисага муайян хосса, хусусият тааллуқли ёки тааллуқли эмаслигини акс эттиради. Масалан: Рубоий тўртликдир. S-P дир. Бизнинг факультетимиз биноси чиройли эмас. S-P эмас.

Download 188.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling