Таянч тушунча ва иборалар


Қарама-қаршилик муносабати


Download 188.26 Kb.
bet13/41
Sana19.04.2023
Hajmi188.26 Kb.
#1364789
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   41
Bog'liq
6-мавзу МАНТИҚ

1. Қарама-қаршилик муносабати. Умумий тасдиқ (А) ва умумий инкор (E) ҳукмлар ўртасида содир бўлади. Бу муносабат қоидасига биноан, агар бир ҳукм чин бўлса, унга қарши бўлган ҳукм ёлғон бўлади. Икки қарама-қарши ҳукмлар (АЕ ва IO) бир вақтда чин бўлаолмайди. Аммо улар бир вақда ёлғон бўла олади. Масалан: Барча аълочи талабалар илғорлардир. А-чин. Ҳеч бир талаба шахмат ўйинини билмайди. Е-ёлғон.


2. Қуйи қарама-қаршилик муносабати жузъий тасдиқ(I) ва жузъий инкор (О) ҳукмлар ўртасида бўлади. Бунда ҳукмлар бир вақтда чин бўлиши, аммо бир вақтда ёлғон бўлмаслиги мумкин. Масалан: Баъзи ёзувчилар драматурглардир. I-чин . Баъзи ёзувчилар драматурглар эмас. О-чин.
3. Зидлик муносабати – умумий тасдиқ (А) билан жузъий инкор (О) ва умимий инкор (Е) билан жузъий тасдиқ (I) ҳукмлар ўртасида бўлади. Бунда ҳукмлар бир вақтда чин ва ёлғон бўла олмайди, ҳамма вақт бири чин, иккинчиси ёлғон бўлади. Бунда бир-бирига зид бўлган ҳукмлар ўртасида чин ҳукмлар бўлишига йўл қўйилмайди. Масалан: Барча илмий қонунлар объектив характерга эга. А-чин. Баъзи илмий қонунлар объектив характерга эга эмас. О-ёлғон. Бу ҳукмлар орасида учинчи ҳукмнинг бўлиши мумкин эмас. Масалан: Ҳеч бир фан органик материяни ўрганиш билан шуғулланмайди. I-чин.
4. Бўйсуниш муносабати умумий тасдиқ (А) ва жузъий тасдиқ (I), умумий инкор (Е) ва жузъий инкор (О) ҳукмлар ўртасида бўлади. Умумий ҳукмлар итоат эттирувчи ва жузъий ҳукмлар итоат этувчи бўлади. Умумий ҳукмларнинг чинлиги жузъий ҳукмларнинг чинлигига олиб боради. Масалан: Барча кишилар жамиятда бир-бирларини ҳурмат қилишлари лозим. А-чин. Айрим кишилар ҳам жамиятда бир-бирларини ҳурмат қилишлари лозим. I-чин. Ҳеч бир киши меҳнатдан бош тортмаслиги лозим. Е-чин. Айрим кишилар ҳам меҳнатдан бош тортмаслиги лозим. О-чин.
Шундай қилиб, мантиқий квадрат қоидаларига биноан, бир зид ҳукмнинг чин ёки ёлғонлигидан иккинчи ҳукмнинг чин ёки ёлғонлиги келиб чиқади. Мантиқий квадрат турли мунозарали вазиятларда мулоҳазалар чин ёки ёлғонлиги, ҳақиқатни аниқлашнинг қулай воситаси ҳисобланади.
Оламни билиш жараёнида инсон янгидан-янги билимларга эга бўла боради. Бу жараён тушунчалар, ҳукмлар ва хулосалар орқали содир бўлади.

Download 188.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling