Таянч тушунча ва иборалар


Предикатга қарама-қарши қуйишда


Download 188.26 Kb.
bet15/41
Sana19.04.2023
Hajmi188.26 Kb.
#1364789
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   41
Bog'liq
6-мавзу МАНТИҚ

Предикатга қарама-қарши қуйишда субъект билан предикат бир-бирига қарама-қарши қўйилади. Масалан: Барча врачлар олий тиббий маълумотга эгадирлар. Демак, олий тиббий маълумотга эга бўлмаган ҳеч бир киши врач эмас.
Мантиқий квадрат бўйича хулоса чиқариш A, E, I, O қатъий ҳукмлар хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда содир бўлади («Ҳукм» мавзусига қаранг).
Бавосита хулоса чиқариш икки ёки ундан ортиқ асослар орқали содир бўлади. Масалан:
Барча фанлар олам ва унинг қонунларини ўрганади.
Физика фандир.
Демак, физика олам ва унинг қонунларини ўрганади.
2.Асослар ва хулосанинг характерига, яъни фикрнинг ҳаракат йўналишига кўра хулоса чиқариш уч турга бўлинади: дедуктив, индуктив ва традуктив (аналогия) хулоса чиқаришлар.
Дедуктив хулоса чиқариш (лот. deductio – келтириб чиқариш) деб умумий ҳукм, билимлардан хусусий ҳукм, билимларга ўтиш орқали хулоса чиқаришга айтилади. Масалан:
Барча фанлар ўз тадқиқот объектларига эга.
Тарих – фан.
Демак, тарих ўз тадқиқот объектига эга.
Дедуктив хулоса чиқариш асослари характери жиҳатидан оддий (содда ёки қатъий) ҳамда мураккаб ҳукмлардан иборат бўлиши мумкин.
Дедуктив хулоса чиқаришнинг энг оддий шакли қатъий (категорик) силлогизмдир.
Силлогизм (грекча syllogismos – санаб чиқиш) деб дедуктив хулоса чиқаришнинг шундай шаклига айтиладики, унда умумий термин билан боғланган икки қатъий (содда) ҳукмлардан ёки асослардан учинчи ҳукм –хулоса чиқарилади.
Силлогизмда умумий ҳукмдан жузъий ҳукмга қараб хулоса чиқарилади.
Силлогизмнинг асослари чин бўлса, хулосаси ҳам доим чин бўлади. Агар асослардан бири эҳтимолий бўлса, хулоса ҳам эҳтимолий бўлади. Масалан:
Барча шоирлар шеър ёзишади.
Каримов, эҳтимол, шоирдир.
Демак, Каримов, эҳтимол, шеър ёзади.
Силлогизм аксиомаси. Силлогизм таркибини чин ҳукмлар, билимлар ташкил қиладики, улар аксиоматик характерга эга, яъни исботланган, далилланган, қўшимча исботни талаб этмайдиган билимлар бўлади. Шу сабабли силлогизмнинг хулосаси ҳам исбот талаб қилмайдиган ҳаққоний билимдан иборатдир.

Download 188.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling