Таянч тушунча ва иборалар


Download 188.26 Kb.
bet18/41
Sana19.04.2023
Hajmi188.26 Kb.
#1364789
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   41
Bog'liq
6-мавзу МАНТИҚ

Нарсалар аналогияси икки якка буюм ва ҳодисани солиштириб хулоса чиқариш усулидир. Масалан: нур ва товуш ўзаро ўхшаш бўлган тўлқинли табиатга эга.
Муносабатлар аналогияси бир жуфт буюм ва ҳодисаларнинг ўхшаш муносабатларига асосланиб хулоса чиқаришдир. Масалан, ота ва ўғил, бобо ва невара, устоз ва шогирд ўрталаридаги муносабатлар.
Аналогиянинг яна қуйидаги турлари мавжуддир:
а) оддий (содда) аналогия – буюм ва ҳодисаларнинг ўхшаш белги ва хусусиятларидан уларга хос умумий белги ва хусусиятлар тўғрисида хулоса чиқариш. Масалан, темир ва бериллий деярли бир хил физик хоссаларга эга.
б) кенг тарқалган аналогия – ҳодисалар ўхшашлигидан уларни вужудга келтирган сабаблар, сабаблар ўхшашлигидан эса уларга хос ўхшашликлар ҳаракати тўғрисида хулоса чиқариш.
в) қатъий аналогия – икки буюмнинг бир умумий белги бўйича ўхшашлгидан бошқа белги бўйича ўхшашлиги тўғрисида хулоса чиқариш.
г) қатъий бўлмаган аналогия – бир белгидан бошқа белгилар тўғрисида хулоса чиқариш
Аналогия фан ва техникада моделлаштиришнинг мантиқий асоси бўлиб хизмат қилади
3-савол баёни: Фан билимларнинг муайян системасидан иборатдир. Билимлар ўртасидаги алоқадорлик, изчиллик ва тартибни, уларнинг чин ёки ёлғонлигини бевосита кўриб бўлмайди. Агар бунинг иложи бўлса, унда ҳеч қандай далил ва исботга ҳожат қолмас эди. Ҳолбуки, кўпгина илмий билимларни аниқлаш далиллаш ёки исбот қилишни тақозо этади.
Илмий билимларнинг фақат бир қисми исбот талаб қилмайди. Бу аксиомалардир. Чунки улар тажрибада аллақачон текширилиб тасдиқлангандир. Қолган аксарият кўпчилик билимлар эса исбот ва далилга муҳтождир. Шунинг учун далиллаш ва исбот билимлар чинлиги, ҳаққонийлиги ва тўғрилигини аниқлашнинг муҳим шартидир. Асоссиз фикр ғайриилмий фикрдир.
Шундай қилиб, объектив воқеликдаги нарса ва ҳодисалар тўғрисидаги билимларимиз исбот ва етарли асосга таянмоғи лозим. Исбот хулоса чиқариш орқали амалга оширилади. Масалан, сувнинг эластик жисм эканлиги тўғрисидаги фикрнинг чинлигини аниқлаш учун уни қуйидагича исбот қиламиз:
Сув суюқликдир.
Суюқ жисмларнинг барчаси эластикдир.
Демак, суюқликдан иборат бўлган сув ҳам эластикдир.
Бу мисолдан равшанки, бирор фикрнинг исботи учун бошқа маълум, исботланган, аниқ факт ва далиллар, фикрлар асос қилиб олинади. Бу далиллаш ёки исботлашдир.

Download 188.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling