Таянч тушунча ва иборалар


Download 188.26 Kb.
bet19/41
Sana19.04.2023
Hajmi188.26 Kb.
#1364789
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   41
Bog'liq
6-мавзу МАНТИҚ

Далиллаш - бу қайсидир ҳукмнинг ҳақиқатлигини бошқа ҳақиқий ва у билан боғлиқ ҳукмлар ёрдамида асослашдан иборат мантиқий операциядир.
“Далиллаш” атамаси процессуал ҳуқуқда икки маънода ишлатилади:
Жиноят ёки фуқаролик ишининг муҳим жиҳатлари ҳақидаги ахборотнинг ташувчилари бўладиган фактик ҳолатларни ифодалаш учун (масалан, айбланувчининг жабрланувчи номига билдирган дўқ-пўписаси; жиноят содир этилган жойда қолдирилган излар ва шу кабилар);
Ишга тегишли бўлган фактик ҳолатлар ҳақидаги ахборот манбаларини ифодалаш учун (масалан, гувоҳларнинг кўрсатмалари, ёзма ҳужжатлар ва шу кабилар).
Далилланганлик талаби судда ишларнинг кўриб чиқилишидаги билимга ҳам қўйилади; агар жиноят ёки фуқаролик иши бўйича суд қарори судда ишнинг кўриб чиқилиши жараёнида объектив ва ҳар томонлама асосланган бўлса, унда бундай қарор адолатли ҳисобланади. Далил далиллаш жараёнининг турларидан биридир.
Мантиқий услублар билан бир қаторда ишонтирувчи таъсир кўрсатадиган нутқий, эмоционал-психологик ва бошқа номантиқий услублар ва усуллар қўлланиладиган қандайдир ҳукмларни асослайдиган операция далиллаш дейилади. “Далиллаш” тушунчаси “далил” тушунчасига нисбатан анча кенг (жинсли) тушунчадир.
Исбот икки хил бўлади: 1) моддий (ашёвий) ва 2) мантиқий исбот.
Моддий исбот буюм ва ҳодисаларнинг табиий хосса-хусусиятлари асосида иш кўради. У кўпинча табиий ва техникавий тадқиқотларда, суд-медицина экспертизасида ишлатилади.
Мантиқий исбот фикрлар, ҳукмлар ва хулосалар орқали тафаккур қонунлари, қоидалари ёрдамида исбот қилишдир. У исботнинг олий туридир. Чунки ашёвий (моддий) исбот натижаларини тафаккурда умумлаштириш, мантиқий таҳлил қилиш ишлари ҳам мантиқий исботни талаб қилади ва у орқали амалга оширилади.
Мантиқий исбот бирор фикр ёки билимнинг чинлигини бошқа ҳукмлар, фикрлар ва билимлар ёрдамида асослаб беришдир.
Далиллаш тузилмаси
Далиллаш учта ўзаро бир-бири билан боғланган элементларни: тезис, далиллар, демонстрация (ошкор қилишлик)ни ўз ичига олади.
Тезис - бу ҳақиқатлиги исботланиши лозим бўлган ҳукмдир. Тезис далиллашда бош тузилмавий элемент бўлади ва “Нима асосланаяпти?”, деган саволга жавоб беради.

Download 188.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling