Таянч тушунча ва иборалар


Download 188.26 Kb.
bet37/41
Sana19.04.2023
Hajmi188.26 Kb.
#1364789
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41
Bog'liq
6-мавзу МАНТИҚ

П


Р - лотинча praedicatum – кесим сўзининг биринчи унли ҳарфи бўлиб, у ҳукм предикатининг символик ифодасидир. Силлогизм ҳулосанинг предикати бўлиб келгани учун катта термин ҳам Р ҳарфи билан белгиланади.
Парадокс (грек. para – қарши ва doxa - фикр) – кутилмаган, одатдан ташқари ажойиб фикр бўлиб, маълум ҳукмрон ва кундалик ҳаёт фикрларига, хатто росмана фикрга қарама-қарши бўлган мулоҳазадир. Формал мантиқда бир-бирига қарама-қарши бўлган икки ҳулоса бўлиб, уларнинг ҳар иккаласи чин (тўғри) ёки хато деб қараладиган фикрга парадокс дейилади.
Предикат (лот. praedicatum - кесим) – ҳукмда предметга хос белгини ифодалайди. Предметдаги белгини мантиқий боғловчилар орқали тасдиқлаб ёки инкор қилиб кўрсатади.
Petitio principii (лот.) – тезиснинг исботи учун келтирилган асос, тўғри, чин, етарли бўлса – да, унинг исботи учун яна қўшимча исбот қилиш талаб қилинадиган далиллар келтириш асосида келиб чиқадиган хатонинг лотинча номи бўлиб, “асосни ошириб юбориш” хатоси деб аталади.
Ponendo tollens – (лот.) – айирувчи – қатъий силлогизмнинг «тасдиқлаш йўли билан инкор қилиш» модусининг лотинча номи.
Ponens (лот.) – шартли силлогизмнинг “тасдиқ” модусининг лотинча номи.
Р

R (лотинча Relatio) – муносабат сўзининг биринчи ҳарфи бўлиб, ҳукмлар ўртасидаги муносабатнинг символик ифодасидир. Ҳукмлар ўртасидаги муносабатнинг формуласи қуйидагича: а R b (a ва b ҳукми ўртасида R муносабат бор деб ўқилади).

Раддия – бирор тезиснинг нотўғрилиги ёки асоссизлигини исботлайдиган мантиқий усул.

Рационализм – (лот. rationalis - ақлий) – билиш назариясида ақлни ҳақиқий билимнинг бирдан бир манбаи деб ҳисобловчи оқим.

С


S (лотинча Subjectum) – субъект сўзнинг биринчи ҳарфи бўлиб, у ҳукмдаги мантиқий эганинг символик ифодасидир. Силлогизмда ҳулоса субъекти кичик термин ҳам S ҳарфи билан ифодаланади.
Сабаб ва оқибат – (лот. causa - сабаб) – бошқа бир ҳодисани заруран вужудга келтирувчи сабаб натижасида юзага келган бошқа ҳодиса оқибат деб аталади.

Download 188.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling