Таянч тушунча ва иборалар
Download 188.26 Kb.
|
6-мавзу МАНТИҚ
Зиддиятсизлик қонуни (лот. lex contradictionis) формал мантиқнинг асосий қонунларидан бўлиб, у қуйидагича ифодаланади: айни бир предмет ҳақида айтилган икки ўзаро бир –бирини истисно этувчи фикрлар айни бир вақтнинг ўзида ва айнан бир нисбатда бирданига тўғри бўлиши мумкин эмас. Масалан: «Помир – баланд тоғ». «Помир – паст тоғ». Булар бирданига тўғри бўлиши мумкин эмас. Унинг формуласи: А Ù А эмас. (А Ù ùА).ИI – лотинча affirmo – тасдиқлайман сўзининг иккинчи унли ҳарфи бўлиб, у жузъий тасдиқ ҳукмни символик ифодалайди. Идеал – (грек. – idea – тарз, образ, тушунча) – камолот, айрим киши, гуруҳ, синфнинг интилиши ва хатти-ҳаракатини бирон-бир нарсада намуна қилиб белгилайдиган олий мақсад. Идеал математик мантиқда маъноси бўлмаган (жуда бўлмаганда бир элементга эга бўлган) тўплам бўлиб, грекча D ҳарфи билан белгиланади. Идеализация - илмий тадқиқот усули бўлиб, бу усул махсус абстракт идеаллаштирилган объектлар тузишда ифодаланади. Бу усул объектларни «соф шаклда» ўрганиш мақсадида қурилган фикрий конструкциялардан иборат бўлиб, у реал ҳолда учрамайди, аммо ўзининг бирон тимсолига эга: Масалан: геометрияда «нуқта», физикада «абсолют қаттиқ жисм» каби ва ҳоказо. Идеология – (грек. idia - тарз, образ, тушунча ва таълимот) – ижтимоий қарашлар ва ғоялар системаси. Унга сиёсий, ҳуқуқий, аҳлоқий, фалсафий, эстетик, диний атеистик қарашлар киради. У ижтимоий онгнинг бир қисми бўлиб, ижтимоий борлиқ асосида вужудга келади ва ривожланади. Идрок – айрим буюм ва ҳодисаларни яхлит ҳолда акс эттирадиган психик процесс. Ижобий мантиқ – ҳозирги замон ноклассик мантиқ оқими бўлиб, фикрлаш жараёнида инкор этиш амалини қўлламайди. Унинг ўрнига импликация, конъюнкция, дизъюнкция ва эквивалентлиликни ишлатади. Ижобий ва салбий тушунча – тушунчаларнинг мазмун жиҳатдан турлари бўлиб, ижобий тушунчада предмет ўзида мавжуд белги орқали фикрланса, салбий тушунча ўзида йўқ белги ёрдамида ифодаланади. Изчиллик – мантиқий тафаккурнинг асосий шартларидан бири бўлиб, фикрлаш жараёнида тартиблиликни талаб қилади,яъни фикр оддийдан мураккабга қараб,ёки аксинча юритилади. Изчиллик билан бўлиш – тушунчани бўлишнинг асосий шарти бўлиб, бўлишда сакраш бўлмасин, тартиб билан амалга ошсин деб кўрсатади. Илмий индукция – индуктив ҳулоса чиқаришнинг бир тури бўлиб, бунда бирор туркумдаги буюмларнинг айримларининг муҳим хусусиятларини, сабабий боғланишларини текшириш асосида уларнинг ҳаммаси тўғрисида ҳулоса чиқарилади. Импликация (лот. implicite – узвий боғланган) – мантиқда икки оддий ҳукмнинг боғланиши натижасида ҳосил бўладиган мураккаб фикр. У «Агар, у ҳолда» боғловчилари билан ифодаланади. Символик белгиси А → В. Имплицит (лот. implicite - ноаниқ) – предметларнинг ноаниқ, яширин мазмунининг ифодаси. Бундай яширин тушунчалар тилда мустақил ифодага эга эмас, бироқ ўша нарса назарда тутилади, англашади, улар товуш ифодасига эга бўлсада, бевосита фикрни билдирмайди, балки контекст воситасида ифодаланади. Индивид (лот. individuum - бўлинмас) – айрим бўлинмайдиган якка, мустақил мавжудод индивид дейилади. У якка тушунча маъносида ҳам ишлатилади. Тушунчаларни чегаралаш натижасида бўлинмас якка тушунчаларга келамиз. Бу сўз якка шахсга нисбатан, шунингдек, математик мантиқда эса айрим предмет, объектларни қисқача ифодалашда ҳам ишлатилади. Индуктив исбот – исботнинг алоҳида бир тури бўлиб, ундаги тезис умумий ҳукмлардан, асослар эса жузъий ҳукмлардан иборат бўлади. Индуктив мантиқ – мантиқнинг муҳим бир бўлими бўлиб, унда айрим асослардан умумий ҳулосалар чиқариш механизми ўрганилади. Математик мантиқда эса тўлиқ бўлмаган ахборотдан эҳтимоллик кўринишида ҳулоса чиқаришга айтилади. Индуктив ҳулоса чиқариш – қ. индукция. Индукция (лот. inductio – жузъийдан умумийликка) – ҳулоса чиқаришнинг асосий усулларидан ва тадқиқот методларидан бири. Индуктив ҳулоса чиқариш билимнинг жузъий муҳокамалардан (ҳукмлардан) умумий мулоҳазаларга, қоидаларга қараб ҳаракат қилишидир. Тўлиқ ва тўлиқсиз индукция мавжуддир. Инкор модус – шартли ва айирувчи силлогизмнинг инкор модуси. Инкор ҳукм – бирор предметда бирор белгининг мавжудлигини рад этадиган ҳукм. Исбот – бирор фикрнинг тўғрилигини амалий тажрибада илгари чинлиги тасдиқланган бошқа бир тўғри фикр воситаси билан асослаб бериш. Ҳар қандай исбот 3 қисмдан иборат бўлади: Тезис, асос (аргумент) ва исботлаш усули (демонстрация). Исботлаш қоидалари: исбот тўғри бўлиши учун амал қилиш зарур бўлган қоидалар:Улар тезиснинг аргументларининг ва исботлаш усулининг қоидаларини ўз ичига олади. Й Йўлдош ўзгаришлар методи – ҳодисаларнинг сабабли боғланишини текширишнинг индуктив методларидан бўлиб, бу метод бўйича, агар бир ҳодисанинг юзага келиши ҳар сафар унга йўлдош бўлган иккинчи ҳодисани заруран юзага келтирса, демак бу ҳодисанинг биринчиси иккинчисининг сабабидир. Download 188.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling