Таянч тушунча ва иборалар


Download 188.26 Kb.
bet36/41
Sana19.04.2023
Hajmi188.26 Kb.
#1364789
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41
Bog'liq
6-мавзу МАНТИҚ

Номуҳим белги – предметнинг мавжудлиги учун зарур бўлмаган белги.
Non causa pro causa – (лот. Унинг сўзма-сўз таржимаси: “Сабабдан эмас, сабаб учун” демакдир). Бу “Кетма-кет келган нарсаларнинг барчаси сабаб ва оқибат бўлади” деган хатонинг лотинча номи. Масалан: кун тундан кейин келади. Лекин бундан тун куннинг сабаби экан деган маъно асло келиб чиқмайди.
О
О – лотинча «Nego» (инкор қиламан) сўзининг иккинчи унли ҳарфи бўлиб, у жузъий инкор ҳукмни символик тарзда ифодалайди.
Объект (лот. objectum - предмет) – айни пайтда онгимиздан ташқарида унга боғлиқ бўлмаган, бизнинг онгимиз предмети бўлган нарса ва ҳодисалар.
Объектив мантиқ –онгимиздан ташқарида бўлган реалликнинг ривожланиши, алоқаси, муносабати. Субъектив мантиқ ана шу объектив оламнинг инсон онгидаги инъикосидир.
Объектив реаллик – инсон онгидан ташқарида турувчи табиат, жамият, бутун моддий дунё ва унинг турли томонлари, инсоннинг ўзи, англаш қобилияти, унинг табиат ва бошқа одамлар билан муносабати.
Объектив ҳақиқат – бизнинг билимларимизнинг онгимиздан ташқарида мавжуд бўлган мазмуни бўлиб, унинг воқеаликка мос, адекват келишидир. Ҳақиқатнинг мазмуни эса бизнинг онгимизга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуддир.
Оддий ҳукм – бир субъект ва предикатдан иборат бўлган ҳукм.
Оммавий индукция – тўлиқсиз индукциянинг бир тури бўлиб, у оддий кузатиш йўли билан кундалик ҳаёт тажрибаси асосида чиқарилган ҳулосалар ҳисобланади. Бу индукцияда нарсаларнинг ички моҳияти асосида эмас, балки бевосита кўзга ташланиб турган белгилар асосида ҳосил қилинади. Шунинг учун у зид ҳоллар учрамаган тақдирдагина тўғри бўлади.
Омонимларшакллан бир хил, аммо мазмунан бир неча тушунчани ифодаловчи сўзлар.
Оператор – символ ёки символлар комбинацияси бўлиб, у мантиқий шакл ҳосил қилиш учун ишлатилади.
Остенсив таърифлаш – (лот.ostendere - кўрсатмоқ) предметни бевосита кўрсатиш орқали таърифлаш.



Download 188.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling