Таянч тушунча ва иборалар


Download 188.26 Kb.
bet1/41
Sana27.10.2023
Hajmi188.26 Kb.
#1725769
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
6-мавзу МАНТИҚ




Маъруза режаси:

    1. Мантиқнинг объекти ва предмети. Тўғри тафаккур қонунлари.

    2. Тафаккурнинг мантиқий шакллари (тушунча, ҳукм, хулоса чиқариш).

    3. Аргументлаш ва билимлар тараққиётининг мантиқий шакллари (муаммо, фараз, назария).



Таянч тушунча ва иборалар: «мантиқ», «логика», тафаккур, тафаккурнинг мантиқий таркиби, билиш, ҳиссий билиш, ақлий билиш, тафаккур шакллари, тафаккур қонунлари, формал мантиқ, мантиқнинг бошқа фанлар билан алоқаси, тушунча, тушунча ва тил, тушунча турлари, тушунчалар ўртасидаги муносабатлар, тушунчалар билан мантиқий амаллар, ҳукм – тафаккур шакли, ҳукмнинг мантиқий таркиби, субъект, предикат, боғловчи, ҳукмнинг терминлари, ҳукм ва гап, ҳукмнинг турлари, ҳукмлар ўртасидаги муносабатлар (мантиқий квадрат), савол, норма (меъёр), хулоса – тафаккур шакли, хулоса чиқаришнинг мантиқий таркиби, бевосита ва бавосита хулоса чиқаришлар, дедуктив хулоса чиқариш, силлогизм, силлогизм турлари, энтимема, полисиллогизм, эпихейрема, сорит, индуктив хулоса чиқариш, традуктив хулоса чиқариш, аналогия, тўлиқ индукция, тўлиқсиз индукция, оммабоп индукция, илмий индукция, хусусиятлар аналогияси, муносабат аналогияси, моделлаштириш, исботлаш (далиллаш) тушунчаси, исбот турлари, мантиқий исбот, раддия, исбот ва раддияда учрайдиган мантиқий хатолар, паралогизм, софизм, парадокс, баҳс- мунозара юритиш қоидалари, муаммо, фараз, назария.
Мавзуда кўриб чиқиладиган муаммолар: мантиқ фанининг объекти ва предмети, тафаккурнинг мантиқий таркиби, билиш босқичлари, мантиқнинг бошқа фанлар билан алоқаси, формал мантиқнинг асосий қонунлари, тафаккурнинг асосий шакллари ва улар орасида тушунчанинг ўрни.


1 –савол баёни: «Мантиқ» арабча сўз бўлиб, унинг халқаро муқобили логикадир. Логика грекча logos сўзидан олинган бўлиб, фикр, сўз, ақл, тушунча, фан, қонун маъноларини ифодалайди. Арабча мантиқ атамаси ҳам шу маъноларга эга.
Мантиқ ёки логика термини икки маънода ишлатилади:
1. Нарса ва ҳодисаларнинг муайян тартиби, боғланиши, изчиллиги, улар тараққиёт қонунларининг ўзаро боғланиши (объектив мантиқ ёки нарсалар, ташқи дунё мантиғи) ҳамда тафаккур ёрдами билан вужудга келадиган фикрлар, тушунчалар ўртасидаги ўзаро алоқа, боғланиш ва изчиллик (субъектив мантиқ ёки фикрлар мантиғи) маъноларида. Тафаккур ташқи оламнинг инсон онгидаги инъикоси бўлганлиги сабабли объектив ва субъектив мантиқ узвий алоқадорликни, бирликни ташкил этади.
2. Тўғри фикрлаш, тафаккур қилиш қонунлари, қоидалари, шакллари, усуллари ва методларини ўрганадиган фан маъносида.
Мантиқнинг фан сифатидаги асосий вазифаси ҳақиқий билимларга эришиш шарт-шароитларини ўрганиш, фикрлаш жараёни тузилишини таҳлил қилиш, тўғри муҳокама юритишнинг мантиқий қоида ва методларини ишлаб чиқишдир.
Мантиқнинг илмий-тадқиқот объекти бўлиб билиш усули сифатидаги инсон тафаккури ҳисобланади. Унинг предметини эса инсонни ўраб турган ташқи оламни билиб олишга ёрдам берадиган тафаккур қонунлари, қоидалари, шакллари, усуллари ташкил этади.
Билиш воқеликнинг, шу жумладан, онг ҳодисаларининг инсон миясида субъектив, идеал образлар шаклида акс этишидан иборат. Билиш жараёнининг асосини ва охирги мақсадини амалиёт ташкил этади. Барча ҳолларда билиш инсоннинг ҳаётий фаолияти билан у ёки бу даражада боғлиқ бўлган, унинг маълум бир эҳтиёжини қондириши мумкин бўлган нарсаларни тушуниб етишга бўйсундирилган бўлади. Билиш жараёнини амалга оширар экан, кишилар ўз олдиларига маълум бир мақсадни қўядилар. Улар ўрганилиши лозим бўлган предметлар доираси, тадқиқот йўналиши, шакллари ва методларини белгилаб беради. Билиш мураккаб, зиддиятли, турли хил даражаларда ва шаклларда амалга ошадиган жараёндир. Билиш деб объектив оламнинг инсон онгида акс этиш жараёнига айтилади. Инсон билиши икки шаклда содир бўлади: Унинг дастлабки босқичини ҳиссий билиш – инсоннинг сезги органлари ёрдамида билиши ташкил этади. Бу босқичда предмет ва ҳодисаларнинг ташқи хусусиятлари ва муносабатлари, яъни уларнинг ташқи томонида бевосита намоён бўладиган ва шунинг учун ҳам инсон бевосита сеза оладиган белгилари ҳақида маълумотлар олинади.
Предмет ва ҳодисаларнинг моҳиятини тушунишга тафаккур ёрдамида эришилади. Тафаккур билишнинг юқори - рационал (лотинча ratio – ақл) билиш босқичи бўлиб, унда предмет ва ҳодисаларнинг умумий, муҳим хусусиятлари аниқланади, улар ўртасидаги ички, зарурий алоқалар, яъни қонуний боғланишлар акс эттирилади. Ақлий (назарий, мантиқий билиш ёки абстракт тафаккур) буюм ва ҳодисаларнинг ички сабаб ва қонуниятларини, моҳияти ва мазмунини ақл, тафаккур ёрдамида билиб олишдир. У билишнинг олий босқичидир. Тафаккур дунёни, буюм ва ҳодисаларни умумлаштирилган, мавҳум, бавосита тимсоллар, тушунчалар, ҳукмлар, хулосалар, назариялар ва билимлар орқали акс эттиради.
Тафаккур уч хил шаклда: тушунча, ҳукм (мулоҳаза) ва хулоса чиқариш шаклларида содир бўлади.

Download 188.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling