Таянч тушунча ва иборалар


Download 188.26 Kb.
bet8/41
Sana27.10.2023
Hajmi188.26 Kb.
#1725769
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   41
Bog'liq
6-мавзу МАНТИҚ

Предикат деб буюм ва ҳодисадаги белги, хусусият ва алоқа тўғрисидаги фикрга айтилади. У лотинча praedicatum (мантиқий кесим) сўзининг бош ҳарфи Р билан белгиланади.
Боғловчи субъект билан предикатни бир-бири билан боғлаб туришга хизмат қилади. Боғловчи оғзаки нутқда сукут (пауза), интонация, ёзма нутқда эса -дир, эмас қўшимчалари, баъзан эса тире (–) орқали ифодаланади. Масалан: «тарих фандир» деган ҳукмда тарих – субъект, фан – предикат, - дир эса боғловчидир. Формуласи: S-P дир. Инкор шаклида S-P эмас бўлади. Масалан: Аҳмедов аълочи эмас.
Ҳукмнинг субъекти ва предикати унинг терминлари дейилади. Ҳар қандай содда ва якка ҳукмда иккита термин (субъект ва предикат) мавжуддир. Боғловчи термин таркибига кирмайди.
Ҳукм ва гап ўзаро узвий боғлиқдир. Ҳар бир ҳукм гап ва гаплар орқали ифодаланади, ҳар бир гапда маълум маъно бўлади. Гапсиз ҳукм бўлмайди. Аммо ҳукм билан гап бир хил нарсалар эмас, улар ўртасида фарқлар ҳам мавжуд:
1. Гап ҳукмнинг лисоний шакли ва ташқи ифодасидир. Ҳукм эса гапнинг ички, мантиқий мазмунидир.
2. Гап моддий характерга эга, яъни уни айтганда эшитамиз, ёзганда кўрамиз. Ҳукм маънавий характерга эга, яъни уни на эшитамиз, на кўрамиз.
3. Ҳар бир ҳукм гап орқали ифодаланади. Аммо барча гаплар ҳам ҳукмларни ифода қилавермайди. Одатда дарак ва ундов гаплар ҳукмларни ифодалайди. Сўроқ гаплар эса ҳеч қандай ҳукмларни ифода қила олмайди.
4. Ҳукмнинг мантиқий таркиби уч қисмдан (субъект, предикат ва боғловчи) иборат. Гаплар эса бош бўлаклардан ташқари иккинчи даражали бўлаклардан ҳам ташкил топади.
5. Гап грамматика, ҳукм эса мантиқ томонидан ўрганилади.
Ҳукмнинг турлари бир қанча белгилари бўйича тасниф қилинади:
1. Мазмунига кўра ҳукмлар икки турга бўлинади: а) чин ва б) ёлғон.
Чин ҳукм деб буюм ва ҳодисаларни тўғри, ҳаққоний акс эттирадиган ҳукмларга айтилади. Масалан: Ер шари аҳолисининг кўпчилиги Шарқда яшайди. Доиранинг тўлиқ сирти 360 0 га тенг ва ҳ.к.

Download 188.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling