Ёлғон ҳукм деб воқеликни бузиб, нотўғри акс эттирадиган ҳукмларга айтилади. Масалан, ёлғончи яхши одамдир, деган ҳукм ёлғондир.
2. Ҳажмига кўра: а) содда, б) мураккаб ҳукмлар
Содда (оддий) ҳукм деб таркибида биттадан субъект ва предикати бўлган ҳукмларга айтилади.
Мураккаб ҳукм деб таркибида бир неча субъект ва предикати бўлган ҳукмларга айтилади.
3. Боғловчининг мазмуни (сафати)га кўра ҳукмлар тасдиқ ва инкор ҳукмларга бўлинади.
Тасдиқ ҳукм деб буюм ва ҳодисада бирор белги мавжудлигини ифодаловчи ҳукмга айтилади. Масалан: Алишер Навоий буюк ўзбек мутафаккири ва шоиридир. S-P дир.
Инкор ҳукм буюм ва ҳодисада бирор белги мавжуд эмаслигини ифодалайди. Масалан: Бизнинг университетимизда ўқув майдони етарли эмас. S-P эмас.
4. Субъектнинг ҳажми (миқдори)га кўра ҳукмлар учга бўлинади: якка, жузъий ва умумий.
Якка ҳукмда алоҳида, айрим буюм ва ҳодисага хос белги тасдиқ ёки инкор шаклида ифодаланади. Масалан: Ғафур Ғулом «Кўкан» поэмасининг муаллифидир. S-P дир. Ғайрат интизомли талаба эмас. S-P эмас.
Жузъий ҳукмда буюм ва ҳодисалар синфининг маълум қисмига хос белгилар ифодаланади. Масалан: Талабаларнинг баъзилари аълочилардир. Баъзи S-P дир. Баъзи ҳайвонлар сут эмизувчилар эмас. Баъзи S-P эмас.
Умумий ҳукмда бир гуруҳ буюм ва ҳодисаларга тааллуқли бўлган белги тасдиқ ёки инкор шаклларида ифодаланади. Масалан: Ўзбекистоннинг барча фуқаролари билим олиш ҳуқуқига эгадир. Барча S-P дир. Барча талабалар ҳам имтиҳондан яхши ва аъло баҳолар олавермайдилар. Барча S-P эмас. Ҳеч бир эзгу ниятли киши урушни истамайди. Ҳеч бир барча S-P эмас.
5. Сон ва сифат жиҳатидан биргаликда ҳукмлар тўртга бўлинади: умумий тасдиқ, жузъий тасдиқ, умумий инкор ва жузъий инкор ҳукмлар.
P
Умумий тасдиқ ҳукм сон жиҳатидан умумий, сифат жиҳатидан тасдиқийдир. У лотинча AFFIRMO – тасдиқ сўзининг биринчи унли ҳарфи А билан белигиланади. Масалан: Барча аълочилар талабаларнинг илғор қисмидир. Барча S-P дир. Бунда субъект бўлинган (кенг маънода олинган), предикат эса бўлинмаган (1-сурат).
Do'stlaringiz bilan baham: |