Таянч тушунча ва иборалар


Download 188.26 Kb.
bet17/41
Sana27.10.2023
Hajmi188.26 Kb.
#1725769
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   41
Bog'liq
6-мавзу МАНТИҚ

Тўлиқсиз индукция миқдор жиҳатидан кўпроқ, ҳажм жиҳатидан кенгроқ бўлган ҳодисаларни текширишга татбиқ этилади. Бунда хулоса тўлиқ якунланмаган бўлади.
Тўлиқсиз индукцияда синфга оид айрим ҳодисалар ва уларнинг хосса- хусусиятларини ўрганиб, улар қолган бошқа ҳодисаларга ҳам ҳосдир, деган умумий хулоса чиқарилади.
Тўлиқсиз индукция кўпинча танлаб олиш методи орқали содир бўлади.
Танлаб олиш усули жиҳатидан тўлиқсиз индукция икки турга бўлинади: а) оддий санаш индукцияси (энумератив индукция ёки оммавий индукция), б) истисно қилиш йўли билан ҳосил қилинган (элиминатив) ёки илмий индукция.
Оммавий индукция бир-бирига ўхшаш ҳодиса қайта-қайта такрорланса, у ҳамма вақт шу тарзда ҳосил бўлади, деган хулосага асосланади. Масалан: баъзан кун ботгандан сўнг осмонда қизил шафақ ҳосил бўлади. Бундан эртага шамол эсиши мумкинлиги тахмин қилинади.
Илмий индукция жараёнида кузатилган факт ва ҳодисалар чуқур, ҳар томонлама текширилади, таҳлил қилинади. Тасодифий, иккинчи даражали, номуҳим, нозарурий белгилар, алоқалар ташланиб, зарурий, энг муҳим, барқарор белгилар, алоқалар эътиборга олинади. Воқеа-ҳодисаларнинг ички сабабиятлари, қонуниятлари, моҳияти очилади. Шу орқали илмий назариялар вужудга келади.
Аналогия (қиёс) буюм ва ҳодисаларнинг ўхшашлиги ва тафовутини билиш учун қўлланиладиган усул бўлиб, унда жузъий билимдан жузъий билимга қараб хулоса чиқарилади. Аналогия традуктив (лот. traductio – жойлаштириш) хулоса чиқаришдир.
Аналогия йўли билан буюмларнинг ўхшаш белгиларига асосланиб, эҳтимолий хулоса чиқарилади. Масалан: Ер ва Марс планеталари бир-бирларига ўхшаш хусусиятларга эга. Чунончи, баҳор ва ёз ойларида бу планеталарнинг устки қисми кўм-кўк рангга, кузда сариқ, қишда эса оқ рангга эга бўлади. Бу ўхшашликдан хулоса чиқариб, эҳтимол, Марсда ҳам Ердагидек органик ҳаёт мавжуддир, деган фикрга келамиз.
Ўхшатиладиган ёки қиёсланадиган объектлар характерига кўра икки хил аналогияни фарқлайдилар: а) нарсалар аналогияси ва б) муносабатлар аналогияси.

Download 188.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling