Таянч тушунча ва иборалар


Download 188.26 Kb.
bet20/41
Sana27.10.2023
Hajmi188.26 Kb.
#1725769
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   41
Bog'liq
6-мавзу МАНТИҚ

Далиллар ёки асослар - бу тезисни асослашда қўлланиладиган бошланғич назарий ёки фактик қоидалардир. Улар далиллашнинг асоси ёки мантиқий пойдевори ролини бажаради ва “Тезис нима билан, нима ёрдамида асосланаяпти?” деган саволга жавоб беради.
Демак, исботнинг мантиқий таркибини қуйидаги уч қисм ташкил қилади: исбот тезиси, исбот асоси (аргумент) ва исбот усули (демонстрация).
1. Исбот тезиси деб чинлиги ёки ёлғонлиги аниқланиши лозим бўлган ҳукм ёки билимга айтилади.
2. Исбот асоси ёки аргумент деб чинлиги аллақачон тажрибада аниқланган ва тезисни тасдиқлаш учун етарли тарзда олинган ҳукм ва билимларга айтилади. Исбот асоси ёки аргумент вазифасини турли тажрибавий факт-далиллар, назарий фикрлар, назариялар, аксиомалар, теоремалар, гипотезалар ва ҳ.к. бажаради.
3. Исбот усули ёки демонстрация деб асослардан тезисни мантиқий равишда келтириб чиқариш жараёни ва исбот қилиш усулига айтилади.
Мантиқий исботнинг икки тури мавжуд: 1) тўғридан-тўғри, 2) четдан исбот этиш.
1. Тўғридан-тўғри исбот деб тезис чинлигининг бевосита асослардан келиб чиқишига айтилади. Унинг турлари дедуктив, индуктив ва традуктив исботлардир.
Дедуктив исбот ҳамиша силлогизм шаклида бўлади. Унда аргументлар силлогизмнинг асослари, тезислар эса силлогизмнинг хулосаси бўлиб хизмат қилади. Исботда эса тезис асослардан келиб чиқади. Масалан:
Одилов ҳақиқатгўйдир.
Чунки у ёлғон гапирмайди.
Ушбу исботда «Одилов ҳақиқатгўйдир» – тезис, «Чунки у ёлғон гапирмайди» аргументдир.
Силлогизм шаклида ушбу фикр қуйидагича бўлади:
Хақиқатгўйлик доим ҳақиқатни айтишни тақозо қилади.
Одилов ёлғон гапирмайди.
Демак, Одилов ҳақиқатгўйдир.
Индуктив исбот ёрдамида аргументларда мавжуд бўлган хусусий ҳолатлардан тезисда мавжуд бўлган умумий фикр келтирилиб чиқарилади. Масалан: Тезис: Сибирнинг барча катта дарёлари жанубдан шимолга қараб оқади. Аргументлар:
1. Кама дарёси жанубдан шимолга қараб оқади.
2. Лена дарёси жанубдан шимолга қараб оқади.
3. Енисей дарёси жанубдан шимолга қараб оқади.
4. Обь дарёси жанубдан шимолга қараб оқади.
5. Иртиш дарёси жанубдан шимолга қараб оқади.
Кама, Лена, Енисей, Обь ва Иртиш дарёлари Сибирнинг катта дарёларидир.
Демак, Сибирнинг барча катта дарёлари жанубдан шимолга қараб оқади.
Традуктив исботда ҳукмларнинг ўзаро тенглиги ва айнанлигига қараб, жузъий асослардан жузъий хулоса чиқарилади. У аналогия йўли билан содир бўлади. Традуктив исбот тўлиқ бўлмаган, эҳтимолий ҳарактердаги билимларга асосланади. Масалан, Марсда ҳам Ердагидек органик ҳаёт мавжудлиги тўғрисидаги эҳтимолий фикр традуктив исбот орқали ҳосил қилинган.
Демак, тўғридан-тўғри исботда тезиснинг чинлиги бевосита аргументдан келтириб чиқарилади, тезисга зид келадиган қўшимча далиллар келтирилмайди.

Download 188.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling