Таянч тушунча ва иборалар
Download 188.26 Kb.
|
6-мавзу МАНТИҚ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Falsum
Fallacia accentus – (лот.) икки маъноли талаффуз қилишдан келиб чиқадиган мантиқий хато.
Fallacia accidentis – (лот.) предметларнинг муҳим белгиларини номуҳим белгиларига аралаштириб юбориш натижасида келиб чиқадиган мантиқий хато. Falsum (лот.) – ёлғон, алдаш Fata (лот.) – тақдир Forte (лот.) – тасодиф, эҳтимол. ЭЭВМ – электрон ҳисоблаш машинаси терминининг қисқартирилган номи бўлиб, ҳисоблаш техникасининг муҳим тушунчасидир. Эвристика (грек. heuricko - топиш) – янгиликни излаш қонунияти билан шуғулланадиган фан соҳаси бўлиб, у ёки бу муҳим муаммони ҳал қилишнинг қулай томонларини излаш билан шуғулланади. Ээоп тили – метафора ва турли образлар, киноя ва қочирмалар орқали аччиқ ҳақиқатни айтиш (қадимги Грецияда яшаган философ Ээоп номи билан юритиладиган термин). МАНТИҚ ФАНИДАН ТЕСТ САВОЛНОМАСИ МАНТИҚ ФАНИНИНГ ЎРГАНИШ ОБЪЕКТИ. А) Билиш; Б) Тўғри фикр юритиш; *В) Тафаккур; Г) Фан. МАНТИҚНИНГ ПРЕДМЕТИ А) Ҳиссий ва ақлий билиш; Б) Тушунча, ҳукм, хулоса; В) Тафаккур қонун-қоидалари; *Г) Тафаккур қонунлари, шакллари, усуллари ва методлари. 3. ТУШУНЧАЛАРНИНГ МАЗМУН ЖИҲАТИДАН ТУРЛАРИ. А) Тур ва жинс; Б) Якка, умумий ва тўпланма; *В) Конкрет, асбтракт, нисбатдош, нисбатсиз, манфий тушунчалар, категориялар; Г) Сиғишадиган ва сиғишмайдиган. 4. ҲАЖМ ТАФОВУТИГА КЎРА ТУШУНЧАЛАРНИНГ ТУРЛАРИ. А) Якка, конкрет, абстракт, тўпланма; *Б) Якка, умумий ва тўпланма; В) Якка, умумий, тўпланма, нисбатдош; Г) Конкрет, абстракт, нисбатсиз, мусбат; ҲУКМНИНГ ТАЪРИФИ. А) Буюм ва ҳодисалардаги белгини тасдиқ шаклида ифодалайди; Б) Буюм ва ҳодисалардаги белгини инкор шаклида ифодалайди; *В) Буюм ва ҳодисалардаги белгини тасдиқ ёки инкор шаклида ифодалайди; Г) Буюм ва ҳодисалардаги белгини чин ёки ёлғон шаклда ифодалайди; ҲУКМНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ. А) Субъект ва предикат; *Б) Субъект, предикат ва боғловчи; В) Субъект, предикат ва ўрта термин; Г) Субъект, предикат, эга; Боғловчининг мазмун (сифат)и жиҳатидан ҳукмларнинг хиллари. А) Тасдиқ, инкор ва жузъий; Б) Тасдиқ, инкор ва мавжудлик; В) Тасдиқ, инкор ва хусусият; *Г) Тасдиқ ва инкор; Субъектнинг ҳажми (миқдори)га кўра ҳукмларнинг хиллари. *А) Якка, жузъий ва умумий; Б) Якка, эҳтимол ва муносабат; В) Якка, жузъий ва эътиборлик; Г) Умумий муносабат ва якка; Ҳукмларнинг ҳажм (сон) ва сифат (мазмун) жиҳатидан биргаликда бўлиниши. А) Жузъий тасдиқ (I), умумий тасдиқ (А), жузъий инкор (0), умумий инкор (Е); Б) Жузъий инкор (0), умумий инкор (Е), жузъий тасдиқ (I), умумий тасдиқ (А); В) Умумий инкор (Е) жузъий инкор (0), умумий тасдиқ (А), жузъий тасдиқ (I); *Г) Умумий тасдиқ (А), жузъий тасдиқ (I), умумий инкор (Е), жузъий инкор (0). ҲУКМЛАРНИНГ ПРЕДИКАТ МАЗМУНИГА КЎРА ТУРЛАРИ *А) Мавжудлик, хусусият ва муносабат; Б) Мавжудлик, хусусият ва қўшувчи; В) Мавжудлик, эҳтимолий ва эътиборли; Г) Зарурий, воқеий, муносабат; ҲУКМЛАРНИНГ ОБЪЕКТИВ МОДАЛЛИГИГА КЎРА ТУРЛАРИ. А) Эҳтимолий, воқеий ва айирувчи; Б) Эҳтимолий, воқеий ва шартли; В) Воқеий, муносабат ва қўшувчи; *Г) Воқеий, зарурий, эҳтимолий. МУРАККАБ ҲУКМЛАРНИНГ ТУРЛАРИ. А) Қўшувчи, айирувчи, шартли, инкор; Б) Қўшувчи, шартли, ишончли; В) Қўшувчи, шартли ва эўтимолий; *Г) Қўшувчи, шартли ва айирувчи; ХУЛОСА ЧИҚАРИШ НИМА? А. Буюм ёки ҳодиса ҳақида эҳтимолий фикр; Б. Объектив воқеликни билвосита билиш; *В. Бир ёки бир нечта ҳукмлардан объектив воқеликдаги нарса ва ҳодисалар ҳақида янги ҳукм, билимни вужудга келтириш учун хизмат қиладиган тафаккур шакли; Г. Бир ёки бир нечта тушунчаларнинг ўзаро алоқадорлигидан объектив воқеликдаги нарса ва ҳодисалар ҳақида янги тушунчани баён қилувчи тафаккурнинг махсус шакли; ХУЛОСА ЧИҚАРИШНИНГ ТУРЛАРИ. *А. Асослар сонига кўра, асослар ва хулосанинг умумийлигига кўра; Б. Индуктив, дедуктив, традуктив; В. Дедуктив, индуктив, традуктив, силлогизм; Г. Бевосита ва бавосита; АСОСЛАР СОНИГА КЎРА ХУЛОСА ЧИҚАРИШНИНГ ТУРЛАРИ. А. Бевосита ва асос; Б. Бевосита ва хулоса; В. Бевосита ва силлогизм; *Г. Бевосита ва бавосита; СИЛЛОГИЗМНИНГ ТАЪРИФИ. *А. Икки ёки ундан ортиқ асослардан янги хулоса чиқариш; Б. Бир асосдан чиқарилган бевосита хулоса; В. Умумийликдан жузъийликка қараб хулоса чиқариш; Г. Индуктив хулоса; АСОСЛАР ВА ХУЛОСАНИНГ УМУМИЙЛИГИГА КЎРА ХУЛОСА ЧИҚАРИШНИНГ ТУРЛАРИ. А. Традуктив, индуктив, дедуктив; Б. Индуктив, традуктив, дедуктив; В. Дедуктив, традуктив, индуктив; *Г. Дедуктив, индуктив, традуктив. ИНДУКТИВ ХУЛОСА ЧИҚАРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТИ. А. Билимимиз умумийликдан якка ва хусусийликка қараб боради; Б. Билимимиз дедуктивликдан хусусийликка қараб боради; В. Билимимиз полисиллогизм шаклида ифодаланади; *Г. Билимимиз якка, хусусийликдан умумийликка қараб боради. АНАЛОГИЯ НИМА? А. Моделлаштириб, мантиқий равишда эҳтимол хулоса чиқариш; Б. Чинлиги ёки хатолиги амалиётда синалган хулоса; *В. Икки буюм-ҳодисанинг бир неча белгиларининг ўхшашлигидан бошқа белгилари ҳам ўхшашлиги ҳақида хулоса чиқариш; Г. Эҳтимол характеридаги хулоса. ИСБОТ ТУРЛАРИ. *А) Моддий ва мантиқий; Б) Бевосита ва билвосита; В) Содда ва мураккаб; Г) Мантиқий ва моддий; 21. МАНТИҚИЙ ИСБОТНИНГ ТАРКИБИ. А. Исбот асоси, исбот қоидаси, исбот усули; Б. Исбот қоидалари; В. Индуктив, дедуктив, традуктив исботлар; *Г. Исбот тезиси, исбот асоси (аргумент), исбот усули (демонстрация). Download 188.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling