Таянч тушунча ва иборалар


Download 188.26 Kb.
bet41/41
Sana27.10.2023
Hajmi188.26 Kb.
#1725769
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41
Bog'liq
6-мавзу МАНТИҚ

Fallacia accentus – (лот.) икки маъноли талаффуз қилишдан келиб чиқадиган мантиқий хато.
Fallacia accidentis – (лот.) предметларнинг муҳим белгиларини номуҳим белгиларига аралаштириб юбориш натижасида келиб чиқадиган мантиқий хато.
Falsum (лот.) – ёлғон, алдаш
Fata (лот.) – тақдир
Forte (лот.) – тасодиф, эҳтимол.

Э


ЭВМ – электрон ҳисоблаш машинаси терминининг қисқартирилган номи бўлиб, ҳисоблаш техникасининг муҳим тушунчасидир.
Эвристика (грек. heuricko - топиш) – янгиликни излаш қонунияти билан шуғулланадиган фан соҳаси бўлиб, у ёки бу муҳим муаммони ҳал қилишнинг қулай томонларини излаш билан шуғулланади.
Ээоп тилиметафора ва турли образлар, киноя ва қочирмалар орқали аччиқ ҳақиқатни айтиш (қадимги Грецияда яшаган философ Ээоп номи билан юритиладиган термин).

МАНТИҚ ФАНИДАН ТЕСТ САВОЛНОМАСИ



  1. МАНТИҚ ФАНИНИНГ ЎРГАНИШ ОБЪЕКТИ.

А) Билиш;
Б) Тўғри фикр юритиш;
*В) Тафаккур;
Г) Фан.

  1. МАНТИҚНИНГ ПРЕДМЕТИ

А) Ҳиссий ва ақлий билиш;
Б) Тушунча, ҳукм, хулоса;
В) Тафаккур қонун-қоидалари;
*Г) Тафаккур қонунлари, шакллари, усуллари ва методлари.
3. ТУШУНЧАЛАРНИНГ МАЗМУН ЖИҲАТИДАН ТУРЛАРИ.
А) Тур ва жинс;
Б) Якка, умумий ва тўпланма;
*В) Конкрет, асбтракт, нисбатдош, нисбатсиз, манфий тушунчалар, категориялар;
Г) Сиғишадиган ва сиғишмайдиган.
4. ҲАЖМ ТАФОВУТИГА КЎРА ТУШУНЧАЛАРНИНГ ТУРЛАРИ.
А) Якка, конкрет, абстракт, тўпланма;
*Б) Якка, умумий ва тўпланма;
В) Якка, умумий, тўпланма, нисбатдош;
Г) Конкрет, абстракт, нисбатсиз, мусбат;

  1. ҲУКМНИНГ ТАЪРИФИ.

А) Буюм ва ҳодисалардаги белгини тасдиқ шаклида ифодалайди;
Б) Буюм ва ҳодисалардаги белгини инкор шаклида ифодалайди;
*В) Буюм ва ҳодисалардаги белгини тасдиқ ёки инкор шаклида ифодалайди;
Г) Буюм ва ҳодисалардаги белгини чин ёки ёлғон шаклда ифодалайди;

  1. ҲУКМНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ.

А) Субъект ва предикат;
*Б) Субъект, предикат ва боғловчи;
В) Субъект, предикат ва ўрта термин;
Г) Субъект, предикат, эга;

  1. Боғловчининг мазмун (сифат)и жиҳатидан ҳукмларнинг хиллари.

А) Тасдиқ, инкор ва жузъий;
Б) Тасдиқ, инкор ва мавжудлик;
В) Тасдиқ, инкор ва хусусият;
*Г) Тасдиқ ва инкор;

  1. Субъектнинг ҳажми (миқдори)га кўра ҳукмларнинг хиллари.

*А) Якка, жузъий ва умумий;
Б) Якка, эҳтимол ва муносабат;
В) Якка, жузъий ва эътиборлик;
Г) Умумий муносабат ва якка;

  1. Ҳукмларнинг ҳажм (сон) ва сифат (мазмун) жиҳатидан биргаликда бўлиниши.

А) Жузъий тасдиқ (I), умумий тасдиқ (А), жузъий инкор (0), умумий инкор (Е);
Б) Жузъий инкор (0), умумий инкор (Е), жузъий тасдиқ (I), умумий тасдиқ (А);
В) Умумий инкор (Е) жузъий инкор (0), умумий тасдиқ (А), жузъий тасдиқ (I);
*Г) Умумий тасдиқ (А), жузъий тасдиқ (I), умумий инкор (Е), жузъий инкор (0).

  1. ҲУКМЛАРНИНГ ПРЕДИКАТ МАЗМУНИГА КЎРА ТУРЛАРИ

*А) Мавжудлик, хусусият ва муносабат;
Б) Мавжудлик, хусусият ва қўшувчи;
В) Мавжудлик, эҳтимолий ва эътиборли;
Г) Зарурий, воқеий, муносабат;

  1. ҲУКМЛАРНИНГ ОБЪЕКТИВ МОДАЛЛИГИГА КЎРА ТУРЛАРИ.

А) Эҳтимолий, воқеий ва айирувчи;
Б) Эҳтимолий, воқеий ва шартли;
В) Воқеий, муносабат ва қўшувчи;
*Г) Воқеий, зарурий, эҳтимолий.

  1. МУРАККАБ ҲУКМЛАРНИНГ ТУРЛАРИ.

А) Қўшувчи, айирувчи, шартли, инкор;
Б) Қўшувчи, шартли, ишончли;
В) Қўшувчи, шартли ва эўтимолий;
*Г) Қўшувчи, шартли ва айирувчи;

  1. ХУЛОСА ЧИҚАРИШ НИМА?

А. Буюм ёки ҳодиса ҳақида эҳтимолий фикр;
Б. Объектив воқеликни билвосита билиш;
*В. Бир ёки бир нечта ҳукмлардан объектив воқеликдаги нарса ва ҳодисалар ҳақида янги ҳукм, билимни вужудга келтириш учун хизмат қиладиган тафаккур шакли;
Г. Бир ёки бир нечта тушунчаларнинг ўзаро алоқадорлигидан объектив воқеликдаги нарса ва ҳодисалар ҳақида янги тушунчани баён қилувчи тафаккурнинг махсус шакли;

  1. ХУЛОСА ЧИҚАРИШНИНГ ТУРЛАРИ.

*А. Асослар сонига кўра, асослар ва хулосанинг умумийлигига кўра;
Б. Индуктив, дедуктив, традуктив;
В. Дедуктив, индуктив, традуктив, силлогизм;
Г. Бевосита ва бавосита;

  1. АСОСЛАР СОНИГА КЎРА ХУЛОСА ЧИҚАРИШНИНГ ТУРЛАРИ.

А. Бевосита ва асос;
Б. Бевосита ва хулоса;
В. Бевосита ва силлогизм;
*Г. Бевосита ва бавосита;

  1. СИЛЛОГИЗМНИНГ ТАЪРИФИ.

*А. Икки ёки ундан ортиқ асослардан янги хулоса чиқариш;
Б. Бир асосдан чиқарилган бевосита хулоса;
В. Умумийликдан жузъийликка қараб хулоса чиқариш;
Г. Индуктив хулоса;

  1. АСОСЛАР ВА ХУЛОСАНИНГ УМУМИЙЛИГИГА КЎРА ХУЛОСА ЧИҚАРИШНИНГ ТУРЛАРИ.

А. Традуктив, индуктив, дедуктив;
Б. Индуктив, традуктив, дедуктив;
В. Дедуктив, традуктив, индуктив;
*Г. Дедуктив, индуктив, традуктив.

  1. ИНДУКТИВ ХУЛОСА ЧИҚАРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТИ.

А. Билимимиз умумийликдан якка ва хусусийликка қараб боради;
Б. Билимимиз дедуктивликдан хусусийликка қараб боради;
В. Билимимиз полисиллогизм шаклида ифодаланади;
*Г. Билимимиз якка, хусусийликдан умумийликка қараб боради.

  1. АНАЛОГИЯ НИМА?

А. Моделлаштириб, мантиқий равишда эҳтимол хулоса чиқариш;
Б. Чинлиги ёки хатолиги амалиётда синалган хулоса;
*В. Икки буюм-ҳодисанинг бир неча белгиларининг ўхшашлигидан бошқа белгилари ҳам ўхшашлиги ҳақида хулоса чиқариш;
Г. Эҳтимол характеридаги хулоса.

  1. ИСБОТ ТУРЛАРИ.

*А) Моддий ва мантиқий;
Б) Бевосита ва билвосита;
В) Содда ва мураккаб;
Г) Мантиқий ва моддий;
21. МАНТИҚИЙ ИСБОТНИНГ ТАРКИБИ.
А. Исбот асоси, исбот қоидаси, исбот усули;
Б. Исбот қоидалари;
В. Индуктив, дедуктив, традуктив исботлар;
*Г. Исбот тезиси, исбот асоси (аргумент), исбот усули (демонстрация).


Download 188.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling